Янгиликлар    
    
            
    Ўзбек кино саноати сўнгги хабарлари
    
        
            
                
                
    
    
        
            Илк хабар расмий янгилик бўлиб, «Йиллик ишлаб чиқариш ҳажмларини шакллантириш, молиялаштириш ҳамда ажратилган маблағлар мақсадли ва самарали сарфланишини назорат қилиш тартиби тўғрисидаги Низом»га ўзгартиришлар киритилди. Эндиликда фильмлар ишлаб чиқариш учун ажратилган бюджет маблағларининг мақсадли ишлатилиши учун барча масъулият ва жавобгарлик «Ўзбеккино» Миллий агентлиги зиммасида бўлади.
Халқаро фаолиятга доир янгиликларга тўхталадиган бўлсак, таниқли режиссёр 
Ёлқин Тўйчиев томонидан суратга олинган 
«Ҳаётда...» бадиий фильми Россиянинг Анапа шаҳрида бўлиб ўтадиган 
«Киношок» халқаро очиқ кинофестивали асосий танлов дастури учун саралаб олинди. Бир ҳафта аввал Мансур Васати (Абдухолиқов)нинг 
«Қудуқ» картинаси Қозон халқаро кинофестивали иштирокчисига айланганди.
Кейинги янгилик Ўзбекистон болалар кинематографияси савиясини оширишга алоқадор. 
«Зумраша» болалар киножурналининг ҳар бир 15 дақиқадан давом этадиган, тўрт эпизоддан иборат дастлабки икки қисми тайёр бўлди. Унда
 Эркин Комилов каби мэтрлар, 
Жамила Ғофурова ва 
Улуғбек Юнусов каби таниқли актёрлардан тортиб дебютант «Зумраша» актёр-актрисалар суратга тушган. Йил охиригача жами 12 қисм «Зумраша» суратга олиниши кўзда тутилган.
 
Ўзбек кино саноати билан боғлиқ янгиликлар ҳозирча шу, ўзбек киносига доир кейинги янгиликларни бизнинг сайтда кузатишда давом этинг.
        
    
        
    
                
            
    
    
    
            
        
            
            
                Kunutun.uz нинг 
Telegram’даги расмий
                каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
            
 
    
    
        Нашр санаси:
        21-08-2015
    
    
    
    
                    
                
    
                                                
                    
                    
                        
     
ИЗОҲЛАР 0