Ўзбекистон БААдаги нуфузли фестивалда
Ўзбек павильони улкан Регистон майдони шаклида бўлиб, энг катта композициялардан бири бўлди. У ўзбек маданияти, ҳунармандчилиги ва қадриятларини ўзида акс эттирган деталлар билан безатилган.
Ҳужраларда хунармандчилик, нақш ўймакорлиги, гиламдўзлик, сўзана тикиш санъати каби ўзбек миллий маданий мерослари экспозициялари ва амалий санъат яралишини намойиш этувчи миниатюра рассомлари ўрин эгаллаган.
Фестивал меҳмонлари ўзбек миллий рақслари лазги,тановар ва муножот, мақом ва бахшилар куйлари, доирачи ва дуторчилар санъатидан баҳраманд бўлишлари мумкин.
Шунингдек, Ўзбек миллий маданий павильони марказида эса катта қозонда 10 минг кишилик ош пиширилиши кўзда тутилган.
Фестивал Бирлашган Араб Амирликлари маданияти, миллий ёдгорликлар кўргазмаси, дунё мероси, миллий қадриятлар кўргазмаси каби бирқ қанча йўналишни ўз ичига олган. Фестивалда БААнинг 15та тарихий ёдгорлиги, дунёдаги 20та энг диққатга сазовор жой, 40та маданий туман, 500дан ортиқ маданий бозор, 1500та анъанавий ва маданий композиция намойиш қилинади.
2009 йилдан буён БААда ўтказиб келинаётган «Абу-Даби маданий мерослар» фестивали 2019 йил 26 январгача давом этади.
ИЗОҲЛАР 0