alt alt    alt

КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Янгиликлар

Ўзбекистон «ЭКСПО-2017»да

Электромобильнинг концептуал модели

alt

Автомобиль қуёш батареялари панеллари билан қопланган, ундан олинган энергия ҳисобига электромотор ва аккумулятор қувватланади. Қуёш батареяларидан фойдаланиш углеводороднинг 30% гача ишлатилиши қисқаришига олиб келади.

 

Гидролизли автомобиль

alt

Ўзбек инженерлари ихтироси «Матиз» русумли автомобиль кўринишида намойиш этилган. Автомобиль ҳаракатланаётган вақтда тоза сувдан водород ишлаб чиқаради, тоза ҳавога чиқаётган чиқинди миқдори 80%га камаяди. Ёқилғи эса 40% гача тежалади. Синов модели бошқа моделлардан анча безарар, чунки водород сақлаш баки мавжуд эмас.

 

Ўзи қувватланадиган смартфон

alt

АR 2025 русумли механик смартфон қувватланиш мосламасига эга эмас ва сув ўтказмаслик хусусиятига эга.

 

Эко завод макети

alt

Эко завод томида қуёшли панеллар ўрнатилган, уларнинг кучи ишлаб чиқаришни бутунлай таъминлаб бера олади.  Қўшимча куч сифатида турбинали тегирмонлар ишлатилади. Бундан ташқари завод ёмғир сувини тозалаш ва чиқиндиларни қайта ишлаш мосламасига эга.

 

«Technorobot» номли робот конструктор

alt

Ёш олимлар ихтироси асосан янги авлодни ихтирочиликка жалб этишга қаратилган. Металопластикдан ясалган, дастурлаштирилган конструктор 1000 та деталлардан иборат ва улардан 12 хилдаги робот ясаса бўлади. Батарейкалари -5В/2А (1,5В дан 4 та батарейка). 5 мм дан 2 м гача бўлган масофани аниқлай олади. 7 хил рангларни ажрата олади. Шовқинларга сезгир (қарсакка таъсирчан). Мп3 форматидаги овоз, мусиқа, матнни  акс эттира олади. Уни смартфон ёрдамида бошқариш мумкин. Робот сенсор, электромоторлар ва контроллерлар билан жиҳозланган.

 

«SoccerBots» футболчи роботлар

alt

Роботлар Wi-Fi ёрдамида ишлайдиган бошқарув пульти билан бошқарилади. Дарвозалар махсус қизил датчиклар билан жиҳозланиб, командалар дарвозасига кирган тўплар ҳисобини кўрсатади. Урилган голлар ҳисоби светодиодли экранда намойиш этилади.

 

Водородли пайвандлаш ускунаси

alt

Тақдим этилган мосламада металлга газ алангали ишлов бериш дистилланган сувни электролиз йўл билан водород ва кислородга парчалаш орқали ҳосил қилинадиган ёнувчан водород амалга оширади. Мазкур тадқиқотнинг асосий афзалликлари унинг безарарлиги, экологиклиги ва ишлов бериш мумкин бўлган материаллар кенг қамровлилигидадир.  

 

«Бионик қўл»

alt

Бионик қўл максимал даражада одамникига ўхшаш бўлиб, у табиий ҳаракатланиш майинлигини қайтаради ва шовқин даражаси паст. Модель кимё саноатида, радиоактив ҳудудларда фойдаланиш учун ишлаб чиқарилган. Уни яратишда юқори сифатли пластик PRL, инфрақизил камера липмоушен, дастурий таъминотлардан: javascript, Nodejs, Arduino, Leapsdk ишлатилган.

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 12-06-2017

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг