00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Янгиликлар
«Ўзбекистон халқ артистлари» клуби ташкил қилинади
3 август куни Шавкат Мирзиёев мамлакат ижодкор зиёлилари, санъат вакиллари билан учрашувда «Ўзбекистон халқ артистлари» клубини ташкил этиш бўйича таклиф билдирди. Мазкур клуб «Ўзбекконцерт» қошида ташкил этилади. «Ўзбекистон халқ артистлари» клуби аъзолари мунтазам равишда йиғилишлар ўтказиб, юртимиз ва жаҳон санъат оламида юз бераётган ижодий жараёнларни муҳокама қилиш, ёш истеъдодлар тарбияси, маданиятимиз равнақи йўлида янги ғоя, ташаббус ва таклифлар билдириб борадилар.

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий
каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси:
04-08-2017





ИЗОҲЛАР 0