alt alt    alt

КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Янгиликлар

«Ўзбекистон Конституциясига 25 йил»эсдалик нишони топширилди

Ўзбекистон халқ артистлари Ёқуб Аҳмедов, Яйра Абдуллаева, Хайрулла Саъдиев, Озодбек назарбеков, Фарруҳ Зокиров, Ғуломжон Ёқубов, Гулсанам Мамазоитова, хонанда Собиржон Мўминов, режиссёр Баҳодир Йўлдошев, балетмейстер Бернара Кариева, хонанда Гулбаҳор Эрқулова ва бир қатор маданият ходимлари «Ўзбекистон Конституциясига 25 йил» эсдалик нишони билан тақдирландилар.

altaltaltalt

Президент томонидан жорий йил таъсис этилган мазкур нишон билан мамлакатимиз мустақиллигини мустаҳкамлаш, унинг иқтисодий, сиёсий, ижтимоий, илмий, маънавий салоҳиятини ва мудофаа қудратини юксалтириш, Асосий қонунимизнинг ҳаётимиздаги ўрни ва аҳамиятини кенг тарғиб этиш, ёш авлодни қонунга ҳурмат, Ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялаш ишларига муносиб ҳисса қўшиб келаётган барча соҳа вакиллари, меҳнат фахрийлари, ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари ҳамда бошқа шахслар тақдирланади.

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 07-12-2017

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг