Ўзбекистон павильони Канн Халқаро кинофестивалида
Ушбу нуфузли кинотадбир давомида бетакрор юртимизнинг кинотуризм салоҳияти ва қулай кинолокациясини тарғиб қилиш, таниқли кинокомпанияларни мамлакатга ўз фильмларини суратга олиш учун таклиф қилиш, PROlogue V Халқаро кинофестивалининг тақдимоти, жаҳон киносаноати вакиллари билан Ўзбекистон иштирокида қўшма кинолойиҳалар бўйича келишувларга эришиш ҳамда миллий фильмларимиз тарғиботи режалаштирилган.
72-Канн Халқаро кинофестивали 2019 йилнинг 14-25 май кунлари Франциянинг машҳур Круазет бульваридаги Фестиваллар ва конгресслар саройида ўтказилади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистоннинг илк миллий павильони ёш киноижодкорлар томонидан 2018 йили Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ва Кинематографияни ривожлантириш маркази ташаббуси билан ташкил қилинган эди. Жорий йилнинг февраль ойида ўтказилган Берлин Халқаро кинофестивали (Берлинале) доирасидаги кинобозорда ҳам илк маротаба иштирок этилиб, кўплаб ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйилган.
ИЗОҲЛАР 0