alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Янгиликлар

Ўзбекистонда илк валюта айирбошлаш банкомати ишга тушди

15 январ куни GlobUz тўлов тизими АТБ Asia Alliance Bank билан ҳамкорликда мамлакатимиздаги илк валюта айирбошловчи банкоматни тақдим этди.  Энди валюта айирбошлаш учун банкларга бориш шарт эмас.

alt

Ҳозирда банкоматда нақд АҚШ долларларни сўмга айирбошлаш мумкин. Айирбошлаш учун валюталарнинг лимити чегараланмаган. Яқин кунларда банкомат орқали евро ҳамда россия рублларни ҳам сўмга алмаштириш мумкин бўлади, дея хабар бермоқда GlobUz тўлов тизимининг расмий сайти.

Илк айирбошловчи банкомат Тошкент шаҳрининг Махтумқули кўчаси, 2а уйда жойлашган Asia Alliance Bankнинг Амалиёт бошқармаси биносида фаолият кўрсатмоқда. Энг асосийси, банкомат хизматидан 24 соат мобайнида фойдаланиш мумкин. Яқин орада банк ушбу банкоматлар сонини кўпайтириб барча филиаллари ва бу хизмат кўрсатувчи банкоматларни жамоат жойларида ўрнатишни режалаштирмоқда. 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 16-01-2018

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг