00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Янгиликлар
Озодбек Назарбеков «Ёшлар» канали раҳбарлигидан кетди
Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Озодбек Назарбековни «Ёшлар» телерадиоканали директори этиб тайинлаган эди. Ҳаттоки хонанда телеканалда ўз иш фаолиятини бошлашга ҳам улгурган эди. Аммо ижтимоий тармоқларда Назарбеков директорлик вазифасидан кетганлиги ҳақидаги хабарлар тарқалди.
Биз ўз ўрнида бу вазиятга ойдинлик киритиш мақсадида «Ёшлар» телерадиоканали маъмуриятига қўнғироқ қилдик. Уларнинг хабар беришича, Озодбек Назарбеков директорлик лавозимидан ўз ҳохишига кўра кетган ва бундан кейин бош продюсер сифатида телеканалда фаолиятини давом эттиради.

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий
каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси:
26-07-2017





ИЗОҲЛАР 0