alt alt    alt

КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Янгиликлар

Озодбек «Ёшлар»да фаолиятини бошлади

Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Халқ артисти Озодбек Назарбеков «Ёшлар» телерадиоканали директори қилиб тайинлангани ҳақида хабар берган эдик. Янги раҳбар телеканалда ўз фаолиятини бошлаб юборди. Тез кунда, айнан 20 июль, пайшанба куни «Ёшлар» телерадиоканалида «Ёшлар қабулхонаси» кўрсатувининг илк сони эфирга узатилади. Мазкур дастурнинг илк мавзуси олий ўқув юртларига кириш учун ҳужжат топширган абитуриентлар, улар олдида турган муаммолар, қийинчиликларга бағишланган бўлиб, у Муҳаммад Исмоил муаллифлиги ва бошловчилигида тайёрланмоқда.

alt

«Кўрсатувни тайёрлаш жараёнида жуда кўп абитуриентлар, институт ходимлари, Олий таълим вазирлиги раҳбарлари билан боғландик, вазир ўринбосари бир қанча танқидий фикрларимизга жавоб берди», - дейди Муҳаммад Исмоил.

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 19-07-2017

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг