00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Янгиликлар
«Пахтакор» стадиони ўрнида очиқ стадион қурилади
«Пахтакор» футбол клубининг ҳозирги стадиони бузилади. Унинг ўрнига 2 йил мобайнида янги стадион қурилади. Янги стадион 30.000 одамни сиғдира олади. Энг охирги технологиялар бўйича қурилган ва бутунлай том қисми очиқ бўлган иккинчи стадион бўлади. Бу ҳали тайёр лойиҳа эмаслиги учун қанча маблағ сарфланиши номаълум. Клубнинг пресс-хизмати берган хабарига кўра «Пахтакор» «Жар» спорт комплексини 2018 йилнинг охирига қадар ижарага олган. Жамоа ўз машғулотларини шу ердаги майдонда ўтказишади.

2012 йилга қадар «Пахтакор» асосий стадион бўлган ва у ерда футбол бўйича Ўзбекистон терма жамоаси маҳаллий матчларни ўтказган. Аренанинг қурилиши 1956 йилда тугатилган. Бугунги кунда стадион ўз ичига 35.000 минг одамни сиғдира олади
Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий
каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси:
12-07-2017





ИЗОҲЛАР 0