00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Янгиликлар
«Панорама» янги кўринишда иш бошлайди
Янгидан таъмирланаётган киносаройда жорий йилнинг сўнггига қадар 10 дан ошиқ фильмларнинг катта премьераси ўтказилиши режалаштирилган. «Ибрат», «Тенгиз», «Танҳо қайиқ», «Ўзбекча ажрашиш», «Барон-2», «Орзулар қанотида», «Муҳаббат баҳори», «Маҳмудхўжа Беҳбудий», «Рангсиз тушлар», «Фариданинг икки минг қўшиғи» каби киноасарлар шулар жумласидан.
«Ўзбеккино» миллий агентлиги Ахборот хизмати хабар беришича, ҳозирда киносарой қайта таъмирланиб, жиҳозланмоқда. Киносарой биринчи қаватида ретро автомобиллардан иборат экспонатлар, иккинчи қаватда эса мотоцикллар кўргазмаси ташкил этилиши кўзда тутилган. Бундан ташқари, чипта сотиш хоналари, овқатланиш бурчаклари, кутиш заллари ҳам янгиланмоқда.
Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий
каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси:
19-08-2020
ИЗОҲЛАР 0