Пластик карточка эгалари учун янги имконият
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг қарори билан «Жисмоний шахсларга банк пластик карточкаси орқали овердрафт кредити бериш тартиби бўғрисида»ги Низом тасдиқланди. Овердрафт кредити - банк пластик карточкасида қолган қолдиқдан ортиқ миқдордаги маблағни ишлатиш имкониятини берадиган қисқа муддатли кредитлашдир. Бундай имкониятни қўлга киритиш учун банк ва жисмоний шахс ўртасида овердрафт шартномаси тузилиши керак бўлади. Мазкур кредит қайтариш, тўлаш, муддатлилик ва таъминланганлик шарти билан берилади.

Жисмоний шахс, яъни мижоз банк билан овердрафт шартномасини имзолаши учун қуйидаги ҳужжатлар талаб этилади:
- Овердрафт олишга буюртма
- Паспорт нусхаси
- Даромади тўғрисида маълумотнома.
Кредитни қайтариш иш ҳақи, пенсия ёки бошқа маблағларни банк пластик карточкасига кирим қилиш орқали қайтарилади. Агар кредит фоиз миқдори ўз вақтида тўланмаса, банк кредитлашни тўхтатади.





ИЗОҲЛАР 0