Пойтахтимизда «Фавворалар сайли» бўлиб ўтади
Бугун, 1 май куни пойтахтимизда «Фавворалар сайли» куни нишонланади. Шу муносабат билан шаҳримизнинг турли ҳудудларида кино ва театр актёрлари, эстрада хонандалари ҳамда томоша гуруҳлари иштирок этадиган байрам тадбирлари ўтказилади.
.jpg)
Жумладан:
1. Маърифат маркази ва Симпозиумлар саройи кириш қисмидаги фаввора;
2. Сайилгоҳ майдони ички қисмидаги фаввора;
3. «Болажон» истироҳат боғи фаввораси;
4. International Hotel Tashkent меҳмонхонаси кириш қисмидаги фаввора;
5. Хадра майдонида янги қурилган фаввора ҳамда Цирк биносига кириш қисмидаги фаввора;
6. «Мирзо Улуғбек” номидаги истироҳат боғи кириш қисмидаги фаввора;
7. Бобур кўчасидаги Енгилсаноат уюшмаси олд кириш қисмидаги фаввора;
8. «Истиқлол» санъат саройи майдонидаги фаввора;
9. Алишер Навоий театри кириш қисмидаги фаввора;
10. Мустақиллик майдони Мотамсаро она хайкали орқа қисмидаги фаввора;
11. «Локомотив» маданият ва истироҳат боғи;
12. Тошкент ахборот технологиялари университети ҳудуди;
13. Тошкент ирригация ва мелиорация институти ҳудуди;
14. Тошкент давлат иқтисодиёт университети фаввораси.





ИЗОҲЛАР 0