Пойтахтимиздаги янги Love story фотостудияси очилишидан
Love story фотостудияси, Monochrome Light Studio билан ҳамкорликда очилган бўлиб, у бинонинг биринчи қаватида жойлашган ва бир қанча - тўй тантанаси учун, оилавий, гулдастали, каминли, француз, миллий, ЗD декорацияларга эга қисмларга бўлинган.



.jpg)


Love story фотосудиянинг қулайликлари ва афзалликлари:
Студия кенг, профессионал ускуналар ва табиий чироқли ёритгичлар билан жиҳозланган, ичидаги иқлим ташқаридаги ҳавога мослаштирилган. Автомобиллар учун ажратилган махсус жой мавжудлиги. Пойтахтдаги аксарият студиялар биноларнинг юқори қисмида жойлашган бўлади, Love story фотосудияси эса биринчи қаватда ва бу албатта ҳар бир мижоз учун анчагина қулайлик яратади.


Love story фотосудия очилиш маросимига таклиф этилган барча меҳмонлар ўзбекона урф-одатларимизга кўра дастурхонга таклиф этилдилар. Ҳавонинг жазирамасида ташриф буюрганларга яхна ичимликлар ва мевали фуршет дастурхон ёзилди.



Тантанали очилиш маросимининг бошловчиси Шерзод Икромов барча келганларга студия ҳақида сўзлаб ўтди.

Шу ўринда, Monochrome Light Studio раҳбари Марат Убайдуллаев ҳам сўзга чиқди.

Шундан сўнг, фотостудия тантанали равишда қизил лентани кесиш орқали очиқ деб эълон қилинди.

Келган меҳмонлар студиядаги барча қулайликлар, фотозоналар билан яқиндан танишиб, расмга тушиш имкони ҳам эга бўлдилар. Ҳар бир зонага мос ва ҳос равишда кийинган моделлар туришди. Таклиф этилган фотосуратчилар бундай гўзал кадрларни суратга олишдек имкондан фойдаланиб қолдилар.
.jpg)
.jpg)

Очилиш маросимига таклиф этилган меҳмон, хонанда Улуғбек Раҳматуллаев:
«Бугун Love story фотостудиясининг очилишига одатга кўра қўшиқ айтиш учун эмас, балки меҳмон сифатида таклиф этилдим. Бу ерда менга ёққан томонлари ичи салқин, биринчи қаватда эканлиги бўлди. Чунки бу фотосессия ўтказаётган келин-куёв учун жуда ҳам қулай деб ўйлайман. Иккинчи қаватида эса меҳмонлар учун махсус зал борлиги ҳам эътиборга лойиқ. Чунки келин-куёв суратга тушаётган вақтда уларнинг дўстлари, дугоналари бемалол ўтириб, таъмадди қилиш мумкин экан. Турли декорацияларга эга бурчаклари ҳам эътиборни тортади. Албатта номи гўзал бўлган Love story фотостудиясининг ишларига ривож ва омад тилаб қоламан».

Очилиш маросимига таклиф этилган меҳмон, хонанда Фарход Болтаев:
«Турли ҳилдаги декорацияларга эга бурчаклар албатта эътиборни жалб этади. Студиянинг ёққан тарафларидан, нафақат замонавий, европа услубидаги, балки миллий йўналишдаги фотозона борлиги бўлди».

Очилиш маросимига таклиф этилган меҳмон, Эвелина Усмонова:
«Студия жамоаси очилишдан аввал менинг фикримни сўрашди ва мен ўзимнинг 8 йиллик тажрибамдан келиб чиққан ҳолда фикрларимни бердим. Улар эса ўз ўрнида студияни яратишда шуларга эътибор қаратдилар. Фотосуратчи сифатида айтишим мумкинки, студия съёмкалар учун жуда қулай бўлган табиий чироқли ёритгичлар билан жиҳоланган ва турли дидли инсонлар учун мос келадиган декорациялар мавжуд».

Манзил: Кичик Халқа йўли, Уста ОЛим кўчаси,
Мўлжал: Bananza кафеси
Телефон рақамлари: +99894 6550009, +99871 2406868
Нархи: 1 соат учун 500 000 сўмдан





ИЗОҲЛАР 0