«PROLogue-2017» кинофестивали бошланди
Пойтахтимизда PROlogue – ёш киноижодкорлар томонидан суратга олинган қисқа метражли фильмлар III Республика кинофестивалининг очилиш маросими бўлиб ўтди.
Бу йил фестиваль доирасида «Орамиздаги афсоналар» номли фотокўргазма ҳам очилди.

Кўргазмада 30дан ортиқ машҳур киноижодкорлар суратлари тақдим этилган бўлиб, улар қаторида Али Ҳамраев, Шуҳрат Аббосов, Зулфиқор Мусоқов, Рихси Иброхимова каби тирик афсоналарнинг суратлари ҳам ўрин олган.


Кўргазманинг ғояси режиссёр Мухлиса Азизовага тегишли, лойиҳани фотограф Ғайрат Мўминов амалга оширган.
Мухлиса Азизова, режиссёр:
«Орамиздаги афсоналар» – бу ёшларнинг устозларга бўлган ҳурмати сифатида ташкил этилган кўргазма. Айтишимиз мумкинки, устоз санъаткорлар ёш киноижодкорлар учун ўзининг беқиёс ижод мактабини яратган. Уларда, биз киноижодкорлар ўрганиши керак бўлган жуда кўп ижод сирлари мавжуд. Ушбу кўргазмани ташкил этишдан кўзланган мақсад ҳам устозларни қўллаб-қувватлаш, улар доимо эътибор марказида эканликларини эслатиш.

PROlogue қисқа метражли фильмлар фестивали тўлиқ дастури билан бу ерда танишинг.





ИЗОҲЛАР 0