alt alt    alt

КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Янгиликлар

Рамиз Усмонов Кремлдаги Гала-концертда

Мусиқа оқшомида Рамиз Усмонов «Турандот» операсидан машҳур Калафа ариясини ижро этди. Шунингдек, рус халқ қўшиқарлари Рамиз Усмонов ва беларусиялик тенор Владимир Дмитрук ижросида жаранг сочди.

alt

Рамиз Усмонов:

«Москвадаги совуқ об-ҳавога қарамай самимий эътибордан менда илиқ таассуротлар қолди. Мен «Романсиада юлдузлари» Гала-концертида бир неча бор иштирок этганман. Ҳар сафар бу ҳодиса катта байрам, дўстлар ва романс мухлислари билан дийдорлашувдир. Ўйлайманки, кейинги учрашувни барча интизорлик билан кутади».

alt

Концертда турли давлатлардаги романслар ижро этадиган 30дан ортиқ ижрочилар иштирок этди: Максим Катырев (Россия), Эмиль Кадиров (Озарбайжон), Наталия Кириллова (Россия), Виктория Юлия Ступнянек-Каледиене (Литва), Инлунь Лю (Хитой), Арсен Согомонян (Армения), Джеймс Далтон Каран (АҚШ), Валерий Лихачев (Дания), Ольга Баришмане (Латвия) ва бошқалар.

«Романсиада юлдузлари» Гала-концерти анъанавий тарзда Халқаро рус романслар кунида ўтказилади. 2007 йилда Халқаро рус романслари танлови таъсис этилган.

Рамиз Усмонов 2008 йилда Қозоғистон (Чимкент) «Романсиада - 2008» вилоят танловида биринчи мукофот ва Москвада бўлиб ўтган «Романсиада - 2008» Халқаро танлловида иккинчи мукофот соҳиби бўлган.

 

Рамиз Усмонов 2017 йилда эса Алессандро Сафинанинг Тошкентда бўлиб ўтган концертида ҳам иштирок этган.

alt

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 28-01-2018

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг