Рио шарҳи: спорт янгиликлари IV қисм
БОКС
Олимпиада дастуридан ўрин олган бокс баҳсларининг 64 килограммгача бўлган вазн тоифасида иштирок этаётган ҳамюртимиз Фазлиддин Ғойибназаров финал босқичи учун ўтказилган жангда Россия вакили Виталий Дунайцевга қарши рингга кўтарилди.
Анча ҳаяжонли баҳсда ҳамюртимиз биринчи раундни рақибига бой берган бўлса-да, иккинчи раундни тўлиқ ўз фойдасига ҳал қилди. Сўнгги раунд ҳам вакилимиз фойдасига ҳал бўлди. Якуний ҳисоб — 2:1, Фазлиддин фойдасига.

***
Рио–2016 Олимпиада ўйинлари бокс мусобақасининг -52 килограмм вазн тоифасида иштирок этаётган ҳамюртимиз Шаҳобиддин Зоиров ярим финалда венесуэлалик Сегундо Йоэл Финолга қарши рингга чиқди.
Муросасиз ва кескин курашга бой кечган жангда вакилимиз ишончли ва ўта муҳим ғалабани қўлга киритиб, финал йўлланмасини қўлга киритди.

ЭРКИН КУРАШ
Олимпиаданинг эркин кураш дастуридан ўрин олган эркин кураш баҳсларида 74 килограмм вазн тоифасидаги ҳамюртимиз Бекзод Абдураҳмонов бронза медали учун беллашди. Унинг ушбу баҳсдагм рақиби озарбойжонлик Жаброил Ҳасанов бўлди. Тенг курашлар остида кечган беллашувда спортчимиз тажрибали рақибига 7:9 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.
ТАЭКВАНДО
Рио-де-Жанейро шаҳрида таэквондо бўйича Рио Олимпиадаси беллашувлари қизғин давом этмоқда. Бироз аввал аёллар тоифасида -69 килограмм вазн тоифасида чорак финал баҳслари бўлиб ўтди. Ушбу босқичда татамига чиққан ҳамюртимиз Нигора Турсунқулова озарбайжонлик Фарида Азизова билан баҳс олиб борди. Муросасиз кечган ушбу жанг Азизованинг 5:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Турсунқулова Олимпиададаги юришини айнан шу ерда тўхтатди.

***
Олимпиаданинг таэквондо дастуридан ўрин олган 80 килограммдан ортиқ вазн тоифасидаги эркаклар ўртасида илк саралаш босқичи старт олди. Унда ҳамюртимиз Никита Рафалович тунислик Усама Услатига қарши баҳслашди. Тенг курашлар остида кечган беллашувнинг асосий вақтида 8:8 ҳисоби қайд этилди. Қўшимча вақтда эса вакилимиз 3:0ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди ва Олимпиада билан хайрлашди.

АКАДЕМИК ЭШКАК ЭШИШ
Олимпиаданинг 1000 метрга каноэда эшкак эшишнинг жуфтлик баҳсларида финал босқичи иштирокчилари аниқланди. Ярим финалда “В” гуруҳида бешинчи йўлакдан стартга чиққан ҳамюртларимиз вақт билан маррани иккинчи бўлиб кесиб ўтган ҳолда, “А” финали йўлланмасини қўлга киритишди.

БАДИИЙ ГИМНАСТИКА
Рио–2016 Олимпиада ўйинлари дастуридан ўрин олган бадиий гимнастика баҳсларига старт берилди. Яккалик баҳсларининг кўпкураш йўналишида иштирок этган ҳамюртимиз Анастасия Сердюкова саралаш басҳида 68,490 балл тўплади ва 17-ўринни эгаллади.alt
***
Умумжамоа ҳисобида биринчилик хали ҳамон АҚШда иккинчи ўрин Буюкбритания ва учинчи ўрин хитойликларда.

***
Биз спортчиларимизни қўллаб қувватлашда давом этамиз.
Ахборот ҳамкоримиз sports.uz





ИЗОҲЛАР 0