Samsung янги смартфонларини тақдим этди
Гаджетлар дизайни аввалги авлод смартфонларидан орқа панелидаги элементлари вертикал жойлашгани билангина фарқ қилади. Бармоқ излари сканери камера модули остида жойлашган, бу эса объективнинг ифлосланиши муаммосини ҳал қилади.
S9 ва S9+ дисплейлари мос равишда 5,8 ва 6,2 дюймни, максимал сифати Quad HD+ (1440 х 2880 пиксел)ни ташкил қилади. Телефонларда 4 Гбддан 6 Гбгача тезкор хотира ўрнатилган, доимой хотираси эса 64 Гбни ташкил қилади. Шунингдек, microSD картаси учун жой бор.

S9 смартфони битта 12 мегапикселли камера билан таъминланган бўлса, S9+ 12 мегапикселли иккита ёнма-ён камера билан жиҳозланган. Камералар сониясига 960 та кадр тезлик билан суратга олади.

Қурилмалар биометрик шасхни ўрнатишнинг уч усулини ўзида мужассам қилади, булар: кўз пардаси, бармоқ изи ёки юзни таниш функцияси ёрдамида. Смартфонлар, шунингдек, Dedicated Fingerprint функцияси билан жиҳозланган. Бу функция бир бармоқ изини смартфонни очишда, бошқасини ҳимояланган папкага киришда қўллаш имконини беради. Моделлар Qualcomm Snapdragon 845 процессори билан жиҳозланган.







ИЗОҲЛАР 0