«Сени куйлаймиз замондош!» фестивали
«Сени куйлаймиз замондош!» Республика театрларининг кўрик фестивали 2011 йил таъсис этилган ва шуйилдан бери 4 бор ўтказилмоқда. Мазкур фестиваль ҳар икки йилда ўтказиб келинади. Тадбир ташкилотчилари Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳисобланиб, ҳамкор ташкилотлар Ўзбекистон Ёзувчилар уйишмаси ҳамда Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясидир.

Театр санъати соҳасидаги энг яхши асарлар учун ташкил этилаётган кўрик фестиваль мақсади: Ватанимиз мустақиллигини, миллий қадриятларимиз ва юртимизда олиб борилаётган улкан бунёдкорлик ишларини тарғиб этувчи, илғор замодошларимиз образлари акс этган замонавий мавзулардаги спектаклларни яратиш, ўзаро ижодий тажриба алмашиниши юзага келтириш ҳамда томошабинларимизни Ўзбекистон театр санъатининг энг сара намуналари билан яқиндан таништиришдир.
2017 йилги кўрик фестивалда Қорақолпоғистон Республикаси ва вилоятлардан 7 та жамоа, Тошкент шаҳридан 3 та жамоа ўзаро беллашадилар. Ўзбекистон давлат академик рус драма театри эса тадбир қатнашчиларига танловдан ташқари спектакль намойиш этади.

Кўрик фестивалда намойиш этилган спектакллар малакали мутахассислардан иборат хайъат аъзолари томонидан баҳоланади ҳамда энг сара спектакллар битта биринчи, битта иккинчи, битта учинчи ўринлар ҳамда бир неча номинациялар бўйича диплом ва қимматбаҳо эсдалик совғалари билан тақдирланадилар.





ИЗОҲЛАР 0