Янгиликлар    
    
            
    Шоу бизнес вакиллари нималар билан бандлар?
    
        
            
                
                
    
    
        
            Ўзбек шоу бизнеси вакиллари нималар билан бандлар? ижодларида қандай янгиликлар? Бу ҳақда қуйида билиб олишингиз мумкин.
Бугун, ажойиб овоз соҳиби Улуғбек Раҳматуллаевнинг “Ёшлик қайтмайди” номли навбатдаги яккахон концерт дастурига старт берилади. Бу йилги концерт дастурида, хонанданинг мухлисларини бир қанча туҳфалар кутиши шубҳасиз.  
Саида таҳаллуси остида ижод қилаётган Светлана Сагдиева, яқинда тингловчилар эътиборига
 CHITTIGUL қўшиғини тақдим этган эди. Ушбу қўшиққа клипмейкер Ёдгор Носиров томонидан клип ҳам тасвирга туширилган. Хонанда томонидан мухлислари ҳукмига тез кунда ушбу қўшиққа ишланган клип тақдим этилади. Қўшиқ сўзлари ва мусиқаси Шаҳзод Назарга тегишли. Аранжировка устида Жасур Бадалбаев иш олиб борган.  
	
	Мафтункор хонанда Шаҳзоданинг мухлислари, жорий йилда бўлиб ўтган хонанданинг “Ижодимга 15 йил” концерти DVD дискларини 6 ноябрдан бошлаб "Discovery" медиа дўконларида харид қилишлари мумкин.  
	 
	 
	Шунингдек, 6 ноябр куни Шаҳзоданинг янги "Deja vu" таронасининг премьераси, юртимизнинг барча радио тўлқинларида бўлиб ўтади. Қўшиққа Ёдгор Носиров томонидан клип ҳам тасвирга олинган. 
	 
	 
Бетакрор 
Райҳон "Dilimo" қўшиғига клип тасвирга олдирганлиги ҳақида аввал ҳам хабар берган эдик. Клип тайёр ҳолга келган. Бетакрор Райҳоннинг мухлислари “Dilimo” қўшиғига ишланган видеоклипни эртага
 6 ноябр куни 
My5 телеканалида Тошкент вақти билан соат 18:30да кўришлари мумкин бўлади.
	
	Дилдора Қосимова ҳозирги кунда энг талабгир ўзбек дизайнерларидан бири ҳисобланади. У кўпгина ўзбек шоу бизнеси вакиллари учун гўзал либослар яратади. Дизайнернинг  янги либослар тўплами учун амалга оширилган фотосессияда хонанда Шаҳзода, Нилуфар Усмонова ва актриса Шаҳзода Муҳаммедовалар моделлар сифатида иштирок этишди. Суратлар устида Азиза Кариева иш олиб борган. 
	 
	Жозибакор хонанда Манзура кузнинг гўзал тароватидан илҳомланган ҳолда янги фотосессиясини мухлислари эътиборига тақдим этди. Суратлар муаллифи Анна Канаки.  
	 
        
    
        
    
                
            
    
    
    
            
        
            
            
                Kunutun.uz нинг 
Telegram’даги расмий
                каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
            
 
    
    
        Нашр санаси:
        05-11-2015
    
    
    
    
                    
                
    
                                                
                    
                    
                        
     
ИЗОҲЛАР 0