Спортчиларимиз Олимпиадага жўнаб кетишди
Хабарингиз бор жорий йил 5-21 август кунлари Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида XXXI ёзги Олимпия ва XV Паралимпия ўйинлари ўтказилади.
Ушбу муносабат билан бугун, 1 августда эрталаб соат 10:00да Ўзбекистон спорт делегациясининг асосий таркиби Рио-Де-Жанейрога жўнаб кетди. Бу ҳақда sports.uz таҳририяти хабар беради.
Кузатиш маросими Тошкент халқаро аэропортида, давлат ва жамоат ташкилотлари, спорт жамоатчилиги вакиллари, спортчиларнинг ота-оналари, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирокида бўлиб ўтди.
Ўзбекистон спорт делегацияси Рио-де-Жанейро шаҳрига Ўзбекистон ҳаво йўллари миллий авиакомпаниясининг махсус самолётида учиб кетди.
Спортчиларимизга ёзги Олимпияда ўйинларида омад тилаб, улкан зафарларни қўлга киритишларига тилакдошмиз.





ИЗОҲЛАР 0