Тошкент аэропортига Каримов номи берилди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев «Тошкент шаҳридаги халқаро аэропортга Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов номини бериш тўғрисида» қарорга имзо чекди.

Қарорда аэропорт номланиши билан бир қаторда унинг инфратузилмасини яхшилаш билан боғлиқ вазифалар белгилаб берилган.
Пойтахтга ва республикага келадиган йўловчилар, меҳмонлар ва хорижий делегацияларга хизмат кўрсатишнинг юқори даражасини таъминлаш, Ўзбекистоннинг бош ҳаво бандаргоҳида ўзбек халқига қадимдан хос бўлган самимий илтифот ва меҳмондўстлик муҳитини яратиш;

кузатиб қолувчилар ва кутиб олувчилар учун зарур шарт-шароитлар яратиш, махсус ажратилган ҳудудда автотранспортлар тўхташ жойларини ташкил этиш, ободонлаштириш масалаларини комплекс ҳал этиш шулар жумласидан.
Қарор ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Орипов зиммасига юклатилган.





ИЗОҲЛАР 0