alt alt    alt

КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Янгиликлар

Тошкент-Андижон-Тошкент йўловчи поезд чипта нархлари

Хабарингиз бор, Қамчиқ довони остидан ўтган янги туннел орқали Тошкент ва Фарғона водийси ўртасида йўлга қўйилаётган илк йўловчилар поезди  27 августда «Тошкент-Андижон» йўналиши бўйича  илк синов қатновини амалга оширган эди.

alt

Эндиликда мазкур, янги 60/59-сонли «Тошкент-Андижон-Тошкент» йўналиши бўйича йўловчи поездининг мунтазам қатнови 2016 йилнинг 5 сентябридан бошланади.

«Ўзтемирйўлйўловчи» АЖ матбуот хизмати хабарига кўра, поезд Тошкент марказий вокзалидан соат 08:05да жўнаб кетиб, Андижон вокзалига 14:05да етиб боради.

Андижон вокзалидан поезд эса соат 15:25да жўнаб кетиб, Тошкент марказий вокзалига соат 21:25да етиб боради.

Поезд йўл давомида Поп, Қўқон, Марғилон вокзалларида тўхтаб ўтади.

Поезд вагонлари уч хил тоифага бўлинган бўлиб, улар:

Эконом класс - 45000 сўм;

Бизнесс класс - 68000 сўм;

VIP  класс - 130000 сўмни ташкил этади.

60/59 сонли «Тошкент-Андижон-Тошкент» йўналиши бўйлаб янги йўловчи поезди ҳақида тўлиқ маълумотни барча истак билдирганлар 1005 қисқа рақами орқали билишлари мумкин.

 

 

Манба: railway.uz

 

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 01-09-2016

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг