Тошкентда илк марта триатлон бўйича мусобақа
Бир неча спорт турини ўзида мужассам қилган беллашув эркаклар ва аёллар ўртасида ўтказилиб, уч босқичдан иборат бўлди. Булар: сузиш, велопойга ва югуриш. Сузиш босқичида иштирокчилар 10 дақиқа давомида сузган бўлсалар, иккинчи босқич – велопойгада 30 дақиқа педаль айлантирдилар. Мусобақанинг учинчи босқичида 20 дақиқа югурдилар. Мусобақаларни бошловчи Равшан Хожиев шарҳлаб борди, DJ Sam мусиқий кайфият улашди.
Иштирокчилар орасида профессионал спортчилардан ташқари ҳаваскор спортчилардан ҳам яққол ажралиб турганлари бўлди. Мисол учун, Али Бабаев (Dj Petishka) ва Илья Никитин (Black Bear Kofi асосчиси) бундай мусобақада илк маротаба қатнашаётганликларини таъкидладилар.
Ҳакамлар хайъати сифатида Шохрух Юнусов (триатлон бўйича Осиё кубоги совриндори), Александр Курышов (сузиш ва триатлон бўйича спорт устаси) ва Дониёр Хамроев (триатлон бўйича Ўзбекистон чемпиони) таклиф қилинган эди. Ғолиблар уч босқич якунига кўра аниқланди. Улар медаллар билан тақдирланди.
Эркаклар ўртасида ғолиблар:
1 ўрин - Семен Шадрин
2 ўрин - Александр Массель
3 ўрин - Тимур Джангиров
Аёллар ўртасида ғолиблар:
1 ўрин - Анна Романика
2 ўрин - Ирина Шейна
3 ўрин - Рамиля Халикова
Тантанали оқшом ўзбек эстрадаси юлдузлари Тоҳир Содиқов, Рашид Ҳолиқов, Муниса Ризаева, Шаҳзода ва Юлдуз Усмонова чиқишлари билан давом этди.
ИЗОҲЛАР 0