Тошкентда Ислом Каримовга ҳайкал ўрнатилди
Мустақиллигимизнинг 26 йиллиги арафасида Оқсарой қароргоҳи майдонида Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти Ислом Каримовга ҳайкал ўрнатилди.

Ҳайкалнинг очилиш маросимида Президент Шавкат Мирзиёев, Ислом Каримовнинг рафиқаси Татьяна Каримова, вазирликлар ва жамоатчилик вакиллари иштирок этдилар.
Тадбирда Татьяна Каримова сўзга чиқиб: «Президентимиз Шавкат Мирзиёев ва бошқа сўзга чиққанларнинг барчамиз учун қадрли бўлган Ислом Абдуғаниевич хотирасига сўзлаган самимий ва илиқ тилаклари мени қаттиқ таъсирлантирди», - деди. Ислом Абдуғаниевич нафақат биринчи президент, балки Мустақил Ўзбекистонимизнинг асосчиси-отасидир, -дея таъкидлади Татьяна Каримова. Биринчи Президентимизнинг рафиқаси Татьяна Каримова ўз чиқишини Ислом Каримовнинг Мустақиллигимиз 25 йиллигига бағишлаб ёзган, аммо ўқишга улгурмаган сўзлари билан якунлади. «Бу ишларимизни Яратганнинг ўзи қўлласин, ўзи мададкор бўлсин. Юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо, халқимиз омон бўлсин. Мустақиллигимиз абадий бўлсин. Раҳмат».
.jpg)

Очилиш маросими давомида иштирокчилар ҳайкал пойига гулдасталар қўйдилар.
Маълумот ўрнида келтириб ўтиш жоиз, Ўзбекистон республикаси биринчи Президенти Ислом Каримов ҳайкали таниқли ҳайкалтарош Илҳом Жабборов томонидан яратилган.






ИЗОҲЛАР 0