Тошкентда мустақиллик байрамига янги йўл ўтказгичи ишга тушади
Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 25 йиллиги муносабати билан пойтахтимизда кўпгина қурилиш ва реконструкция ишлари олиб борилмоқда.
Ана шундай реконструкциялардан бири Вазирлар Маҳкамасининг «Тошкент шаҳри транспорт воситалари инфратизилмасини такомиллаштириш тўғриси»даги қарорига мувофиқ, май ойида Тошкентнинг Муқимий ва Шота Руставели кўчалари кесишмасидаги автомобиль йўл ўтказгичи қурилиши бошланганлиги бўлди.

Фото: «Ўзбекистон темир йўллари» АК ахборот хизмати
«Ўзбекистон темир йўллари» АК ахборот хизмати хабарига кўра, мазкур объектнинг ноёблиги шундан иборатки 150 даража радиусли ёйсимон шаклга эга ва ҳар бир кўча марказидаги таянч тузилишга эга ўқли конструкциялар бўйлаб жойлашган. Муқимий ва Бобур кўчаларини боғловчи йўл ўтказгичнинг умумий узунлиги 1 километрга яқин масофани ташкил этади. Шунингдек, пиёдалар учун қулай бўлган ер усти ўтиш йўли барпо этилади ва лифт ва эскалаторлар билан таъминланади.

Фото: «Ўзбекистон темир йўллари» АК ахборот хизмати
Ундан ташқари Нурафшон кўчасинининг қурилишини давом эттириш лойиҳаси бўйича трамвай йўллари демонтажидан сўнг, Оқтепа майдонидан бошлаб Муқимий, Шота Руставели, Қушбеги кўчаларигача, ҳамда кичик автомобиль ҳалқа йўли бўйлаб, Шимолий вокзал орқали Тараққиёт кўчаларини кенгайтириш бўйича қурилиш ишлари давом эттирилмоқда.

Фото: «Ўзбекистон темир йўллари» АК ахборот хизмати
Шуни таъкидлаб ўтиш жоизки, пойтахтимизда юқоридаги барча қурилиш ишлари сентябр ойигача якунланиб, Ўзбекистон Республикасининг 25 йиллик мустақиллик байрами арафасида очилиши режалаштирилган.
Манба: railway.uz





ИЗОҲЛАР 0