alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Янгиликлар

Тошкентда очиқ муз майдони бўлади

Тошкент шаҳридаги Алишер Навоий номидаги давлат академик катта театрида очиқ муз майдони 7 январь куни ишга туширилмоқда. Шаҳар муз майдони очилиши доирасида Россия муз спорти юлдузи, фигурали учиш бўйича Олимпия чемпиони Алексей Ягудин ўзининг «Қиш» дастури билан иштирок этиши кутилмоқда. Шу билан бирга, очиқ осмон остидаги муз майдони очилишида ўзбек эстрадаси юлдузларининг концерти ташкил этилади.

alt

Шаҳар марказидаги муз майдони бир ой муддатга ўрнатилади. Бу вақт мобайнида очиқ осмон остидаги муз майдонида қатор маданий-кўнгилочар ва спорт тадбирлари ўтказилади. Концерт зонасида Dance Music Fest Winter, Iosis Fest, Tashkent Rap Festival мусиқий фестиваллари, шунингдек хоккей бўйича ўсмирлар чемпионати, муз устида рақс шоуси каби тадбирлар ўтказилиши режалаштирилган.
alt
Бундан ташқари, ташкилотчилар томонидан фудкорт зона хизмати йўлга қўйилиб, унда пойтахтимизнинг тез овқатланиш, қандолатчилик ва қаҳва брендлари фаолият юритади. Майдон олдида чанғи ва бошқа учиш аксессуарлари ижараси пункти хизмати йўлга қўйилади.

«Очиқ осмон остидаги шаҳар муз майдони» лойиҳаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳамда  Art Uz Promotion Agency  томонидан пойтахт ҳокимлиги қўллаб-қувватлаши остида ўтказилмоқда.

 

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 05-01-2021

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг