Тошкентда ёш ижрочилар Республика танлови ўтказилмоқда
Ўзбекистон Республикаси маданият, санъат ва мусиқа коллежлари, ҳамда академик лицей ёш ижрочиларининг Республика танлови ўтказилмоқда. Мазкур танловда шу кунга қадар 12000 нафарга яқин ўқувчи иштирок этган бўлиб, улардан 1272 нафари танлов лауретлари бўлишган.
Танлов совриндорларининг аксарияти бугунги кунда давлатимизнинг юқори даражадаги мукофотларига эга бўлиб, шу билан бир қаторда, халқаро майдонда машҳур санъаткор, нуфузли қўшиқчи ва бастакор, хизмат кўрсатган ва халқ артистлари бўлиб етишганлар.
Бу йилги танловда мусиқа, санъат ва маданият йўналишидаги ўрта-махсус таълим муассасаларининг 584 нафар ёш ижрочилари қатнашмоқда.
Танлов 12 та мусиқий йўналишларда ташкил этилади. Булар:
- Фортепиано
- Эстрада ижрочилиги
- Халқ чолғулари
- Торли чолғулар
- Дамли ва зарбли чолғулар
- Академик хонандалик
- Эстрада хонандалиги
- Анъанавий чолғу ижрочилиги
- Анъанавий хонандалик
- Хореография санъати
- Театр (томоша) санъати
- Фольклор ижрочилиги
Бунда ўқувчиларнинг мусиқа соҳасидаги қобилиятлари, ижодкорлик намуналари, ҳамда ижрочилик маҳорати ҳайъат аъзолари томонидан баҳоланади. Танловнинг очилиш маросими Ўзбекистон давлат консерваторияси катта йиғилишлар залида бўлиб ўтди. Ёпилиш ва тақдирлаш маросими ҳам айнан шу ерда, 15 июнь куни соат 14-00 да ўтказилади.





ИЗОҲЛАР 0