Турк сериаллари экранларга қайтмоқда
«MilliyTV» телеканалининг хабар беришича, тез кунда «Муҳташам юз йил. Кёсам Султон» сериали намойиши бошланади. Мазкур сериал бундан беш йил аввал катта шов-шувларга сабаб бўлган «Муҳташам юз йил» сериалининг давоми бўлиб, унда Муҳташам Султон Сулаймоннинг чевараси бўлмиш Султон Аҳмад Хоннинг иккинчи рафиқаси Кёсам Султон номи билан машҳур бўлган Моҳипайкар Султоннинг ҳаёти ва кечинмалари ҳақида ҳикоя қилинади.
.jpg)
Сериалда бош қаҳрамоннинг турли даврлардаги қаҳрамонини турли актрисалар жонлантиришган. Ўспиринлик даврини грек актрисаси Анастасия Тсилимпоу, ёшлигини Берен Саат ва етуклик даврини актриса Нургул Ешилчай ижро этганлар.
.jpg)
.jpg)
.jpg)
Шунингдек, тез кунларда, «Zo’rTV» телеканалида минглаб турк киноси ихлосмандларини ўзига ром этган «Қора савдо» («Севги изтироби») номли сериал намойиш этила бошланади. Унда таниқли актёрлар, Муҳташам юз йил сериалидаги Малкочўғли Бали Бей образи орқали кўплаб мухлислар орттирган Бурак Ўзчивит ҳамда Неслихан Атагул бош ролларни ижро этган. Сериал бой қиз ва камбағал йигит ўртасида уйғонган севги ва унинг изтироблари ҳақида ҳикоя қилади.
.jpg)





ИЗОҲЛАР 0