«Уй кинотеатри» акцияси
«Ўзбеккино» Миллий агентлиги давлат ва нодавлат телеканалларга кинофонддан 750 бирликдаги материалларни тақдим этади. Акциянинг биринчи босқичи 250 дан ортиқ ҳужжатли ва бадиий фильмлар (2015-2018 йиллар), мультфильмлар (2010-2018 йиллар), қисқа метражли фильмлар ҳамда болаларнинг севимли «Зумраша» киножурналининг янги сонларини (2016-2018) ўз ичига олади.
Шунингдек, «Ўзбеккино» телеканалларга тақдимоти яқин икки ҳафта ичида ўтказилиши мўлжалланган 30 та янги фильмни тақдим этади. Улар орасида «Қўқон шамоли», «Авлоний» , «Биринчи август» ва бошқалар бор.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ҳукуматининг коронавирус тарқалишининг олдини олиш бўйича чора-тадбирлар ҳақидаги тавсияларидан келиб чиқиб, мамлакат миқёсида оммавий кўнгилочар томошалар, жумладан кинотеатрлар фаолияти ҳам тўхтатилган. Шу билан бирга карантин кунлари ўқув муассасалари ёпилган, байрам тадбирлари бекор қилинган.
ИЗОҲЛАР 0