Ҳамюртларимиз «Коинот табассуми 2017» танлови финалида
«Коинот табассуми 2017» танловининг финалида 2та ҳамюртимиз қатнашади. Булар Лайло Мусаева ва Мадина Рашидовалар. Мазкур танлов «Velconte Production» продюсерлик компанияси томонидан ташкиллаштирилган.
Лайло Мусаева
(3).jpg)
(2).jpg)
Мадина Рашидова
.jpg)
(2).jpg)
«Коинот табассуми» халқаро танлови 18 ёшдан катта аёл-қиз қатнашиши мумкин бўлган ижтимоий аҳамиятга эга интернет-лойиҳа бўлиб, ундан кўзланган асосий мақсад сайёрамиз аҳолиси ўртасида дўстлики мустаҳкамлашга қаратилган. Танлов дунёнинг турли бурчакларида истиқомат қилаётган, жозибали табассумга эга, хушчақчақ хотин-қизларни излаб топиш ва улар орқали табассум, меҳр-оқибат ва атрофдагиларни қадрлаш каби туйғуларни уйғотишга қаратилган. Август ойида барча финалчилар аниқланади ва ҳакамлар дунёнинг 3та энг жозибали табассуми эгаларини аниқлайдилар. Танловнинг мутлоқ ғолиби пул мукофоти ва бошқа ижтимоий аҳамиятга эга тадбирларда иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритади.
Манба: smileuniverse.online





ИЗОҲЛАР 0