alt alt    alt

КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Янгиликлар

Ҳаво йўлларида бепул чипта ўйналмоқда

Миллий авиакомпанияси янги русумдаги иккита Boeing787 Dreamliner самолётларини эксплуатацияга киритишга тайёргарлик кўрмоқда, улардан биринчиси Ўзбекистонга мустақилликнинг 25 йиллигини нишонлаш кунларида етиб келади. «Орзудаги лайнер» Ўзбекистон аҳолиси учун байрам шарафига муносиб совға бўлади. Шу йилнинг сентябр ойидаёқ «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК йўловчилари Boeing787 Dreamliner самолётидаги қулайликнинг янги даражасини муносиб баҳолаш имконига эга бўладилар.

 

Қўшимча бонуслар сифатида «Uzairplus» дастурининг ҳар бир иштирокчиси Миллий авиакомпаниядан унинг номига ёзилган табрикномани олади. Совға сифатида эса «Премиум», «Силвер» ва «Голд» карталарига қўшимча бонус баллари қўшилади.

 

Мустақиллик тенгдошлари учун ҳам акция бўлади. 1991 йил 1 сентабрда туғилганларга «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК Ўзбекистон шаҳарларига ташриф буюриш имконини беради. Улар республика ичидаги йўналишларга бепул авиачипта олишлари мумкин бўлади. Таклиф Ўзбекистон Республикаси чегарасида 1 сентабрдан 31 октабргача бўлган давр ичида амалга ошириладиган, исталган қатновга нисбатан тадбиқ этилади. 1991 йил 1 сентабрда туғилганлар 1 августдан бошлаб совға авиачиптани расмийлаштириш учун «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАКнинг авиачипталарни сотиш шохобчаларига мурожаат қилишлари мумкин. 

 

Facebook ижтимоий тармоғидаги «Uzbekistan airways» саҳифасида республика ичидаги йўналишларга бепул авиачипта ўйналади. Унда иштирок этиш шартлари оддий: авиакомпания саҳифасига обуна бўлиш ва ютуқ ўйналиши ҳақидаги эълонни дўстлар билан ўртоқлашиш. Ўйин 15 августда бошланади ва 24 август соат 24:00гача давом этади. Ғолиб республика ичидаги йўналишлар бўйича битта бепул авиачиптага сертификатни қўлга киритади.

 

1 сентабр, Мустақиллик кунида “«Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК қатновларида парвоз қиладиган барча йўловчиларга ҲК саҳнида эсдалик сувенирлар топширилади.

 

Манба: «Ўзбекистон хаво йуллари» матбуот ҳизмати

 

«Ўзбекистон хаво йуллари»
+99871 1400200

«Тошкент» аэропорти маълумотхонаси: +99871 1402801

+99871 1402802

+99871 1402803

+99871 1402804

 Uz Air Plus маълумотхонаси: (998 71) 140-48-48.

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 02-08-2016

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг