Ҳайдовчилик гувоҳномаси янги намуналари жорий этилади
Ўзбекистонда 2017 йилнинг 1 октябрдан миллий ҳайдовчилик гувоҳномасининг, ҳамда автомототранспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг пластик шаклдаги янги намуналари жорий этилади. Ўзбекистон Республикаси Махкамаси томонидан тасдиқланган қарор Ички Ишлар Вазирлиги сайтида эълон қилинди.
Ҳайдовчилик гувоҳномасининг янги намунаси ва унинг тавсифи
Автомототранспорт воситасининг рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг намунаси ва унинг тавсифи
.jpg)
.jpg)
2017 йил 1 октябрдан бошлаб тегишли равишда миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини расмийлаштиришда — миллий ҳайдовчилик гувоҳномасининг, автомототранспорт воситасини рўйхатдан ўтказишда (қайта рўйхатдан ўтказишда) — автомототранспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг янги намуналари берилади. Янги намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномаси берилган кундан бошлаб 10 йил муддатга берилади.
Амалдаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномасининг янги намуналарига ўтилиши тартиби қуйидагича:
2017 йил 1 октябрь — 2018 йил 31 декабрь даврида — эски намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномалари учун, уларнинг берилган санасидан қатъи назар — улар эгасининг ёзма аризасига кўра ихтиёрий равишда;
2019 йил 1 январь — 2020 йил 31 декабрь даврида — эски намунадаги барча миллий ҳайдовчилик гувоҳномалари учун, уларнинг берилган санасидан қатъи назар — мажбурий тартибда амалга оширилади.
Автомототранспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномани янги намунадаги гувоҳномага алмаштириш 2017-2020 йиллар мобайнида босқичма-босқич — автомототранспорт воситасини мажбурий техник кўрикдан ўтказишда амалга оширилади.






.jpg)
ИЗОҲЛАР 0