alt alt    alt

КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Янгиликлар

Янги «Локомотив» боғидан илк фотосуратлар

1 август куни пойтахтимизда, Лабзак ва Зулфияхоним кўчалари оралиғида янги «Анҳор-Локомотив» маданият ва истироҳат боғи очилади. Қурилиш ишлари жадал равишда давом этмоқда ва мазкур янги боғ аллақачон овоза бўлишга улгурди. 

Боғнинг асосий афзаллиги – юртимиздаги энг катта автодром бўлиб, унинг майдони 12000 квадрат метрдан ортиқ. У бутун МДҲ давлатлари ичида бу каби узун трассага эга ягона қурилма бўлади. Ундан ташқари мазкур автодром нафақат энг узун, балки у билан фақатгина Германиядаги «Шумахер» картодроми рақобатлаша оладиган энг янги технологиялар билан жиҳозланган.

Боғнинг ёзги майдончасида фильмлар намойишлари, байрам концертлари ва кўнгилочар тадбирлар ўтказилади.

alt

У ерда майдони 1810 кв.м. га тенг сунъий сув ҳавзаси бўлиб, унда ретро машиналар шаклидаги электр қайиқлар ва катамаранлар хизмат кўрсатади.

alt

Канал бўйлаб ажойиб кўриниш очиладиган пиёдалар ўтиш йўли ўтади. Меҳмонларни турфа рангда жило берадиган фонарли катта фаввора, аттракционлар, автодром ва бошқа кўплаб қизиқарли ўйинлар кутади.

Шунингдек, боғ ҳудудида 4та катта кинозал, 320 ўринга мўлжалланган ресторан, болалар майдончасига эга янги «Black Bear Kofi» қаҳвахонаси ва 2та фудкорт мавжуд бўлади. Бепул автотураргоҳ меҳмонлар ҳизматида.

alt

Биринчи «Локомотив» боғидаги каби бунисида ҳам миниатюр кўринишдаги меъморчилик обидаларини кўришимиз мумкин бўлади.

alt

Фотосуратларга қараганда: Тошкент телеминораси, Калта Минор (Хива), Шердор мадрасаси (Самарқанд), Бобурийлар хотира мажмуаси (Андижон), Минораи Калон (Бухоро), Тошкент курантлари ва Темурийлар Давлат музейи шулар жумласидан.

alt

altalt

Бу йил шаҳримиз янада гўзаллашмоқда, янги кўриниш касб этган Олой бозори, Hyatt Regency меҳмонхонасидан ташқари янги боғ очилиши Тошкент ва унинг аҳолиси учун Мустақиллигимиз 25 йиллиги арафасида катта совға бўлади.

alt

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 08-07-2016

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг