alt alt    alt

КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Янгиликлар

Янги йил кечаси салютлар ўтказиладиган жойлар

Байрам мушакбозликлари Юнусобод тумани, Чилонзор тумани ва «Халқлар дўстлиги» майдонида бўлиб ўтади. Томоша қилиш қулай бўлган жойлар рўйҳати қуйида.
 

Юнусобод туманида: 
Янги шаҳар кўчаси ва Янги Юнусобод кўчаси кесишмасида, Янги шаҳар ва Боғишамол кўчалари кесишмасида.
 

«Халқлар дўстлиги» майдонида: 
«Халқлар дўстлиги» майдони, Бешёғоч майдони, Сеул ҳамда Бобур кўчаларида;
 

Чилонзор туманида: 
Бунёдкор кўчаси ва Кичик Халқа автомобил йўли кўчаси кесишмаси, Бунёдкор йўли кўчаси ҳамда «Миллий» стадионининг Чилонзор ва Чўпонота кўчалари кесишмасида жойлашган автомобиллар тўхташ жойида.
 

Янги йил мушакбозлиги томошалари Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг барча телеканаллари орқали тўғридан-тўғри эфирга узатилади.


 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 31-12-2018

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг