alt alt    alt

КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Янгиликлар

Юлдуз Усмонова Шавкат Мирзиёевни қутлаш тадбирида иштирок этди

Хабарингиз бор, бугун 2016 йилнинг 5 декабрь санасида Ўзбекистон Республикаси Президентилигига ўтказилган сайлов натижалари эълон қилинди. Унга кўра, Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Президенти этиб сайланди. Либерал-демократлар партияси номзодини 15 906 724 сайловда иштирок этган киши қўллаб-қувватлаган.

qalampir.uz таҳририяти хабарига кўра, Ўзбекистон Республикаси Президентилигига ўтказилган сайловларда ғолиб Шавкат Мирзиёев Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси томонидан ўтказилган тадбирда иштирок этган ва нутқ сўзлаган. Мазкур тадбирда Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг аъзолари, ёшлар иштирок этган.

Шавкат Мирзиёевни қутлагани йиғилганлар орасида таниқли санъаткорлар ҳам бор эди. Хусусан, 10 йилдан буён ТВ ва радиолардан узилиб қолган хонанда, Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова ҳам иштирок этди. Тадбир сўнггида Ўзбекистон халқ артистлари Юлдуз Усмонова, Озодбек Назарбеков, Гулсанам Мамазоитова, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Юлдуз Турдиева, Улуғбек Раҳматуллаев, хонанда Шаҳзода ва Жаҳонгир Позилжонов қўшиқ куйлашди, деб ёзади qalampir.uz

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 05-12-2016

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг