«Жалолиддин Мангуберди» сериали яратилишига оз қолди
Туркия, Озарбайжон, Эрон ва юртимиздан тарихчи олимлар қатнашган анжуманда Мангуберди ҳаёти ва зафарларига оид тақдимотлар ўтказилди ва Меҳмет Боздағ ҳамда унинг жамоаси томонидан сераилнинг суратга олиш ишлари бўйича тайёргарлик жараёнлари акс этган қисқа фильм намойиш этилди.
Мазкур лойиҳа устида бир йилдан буён фаолият олиб бораётган Боздағ, июль ойида Ўзбекистон билан бўлажак сериал бўйича келишув имзолангани ва келаётган ойда актёрларни саралаш ишлари ва суратга олиш ишлари бошланиши ҳақида хабар берган.
Меҳмет Боздағнинг фикрига кўра, мазкур сериал бутун дунёга шов-шув бўлади. Сериал ҳозирча ҳар бири 60 дақиқа бўлган, 13 қисмдан иборат бўлиши кўзда тутилган. Унинг давоми суратга олиниб, олинмаслиги ҳақида эса кейинроқ қарор қабул қилинади.
Манба: aa.com.tr
ИЗОҲЛАР 0