alt alt    alt

КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Обидалар

Тинчлик Қўнғироғи ҳайкали

Яккасарой тумани, Бобур кўчаси, 33
Харитада кўриш
Тинчлик Қўнғироғи ҳайкали
Мўлжал
Бобур боғи

Ҳудудида Тинчлик Қўнғироғи жойлашган Бобур боғи Тошкентнинг кўҳна боғларидан биридир. У 1932 йилда Тошкент тўқимачилик комбинати қурувчилари ташаббуси билан генерал-губернатор Кауфманнинг собиқ отхонаси ўрнига қурилган. Боғ аҳоли зич ўрнашган жойда бўлгани учун, доим  гавжум бўлади. Бу ерга оналар болалари билан, роллерлар шовқинли компаниялари билан келишади, аммо асосан боғ севишганлар ва романтиклар макони. Бир неча йил аввал марказий кириш жойига яқин бир ёдгорлик  пайдо бўлди, бу гумбазсимон айвонда устунларга ўрнатилган қурилма Тинчлик Қўнғироғи номини олди. Бу мажмуа Ўзбекистон ҳукумати раҳбарияти ва япон жамияти ташаббуси билан яратилди. У 2003 йил 21 апрелда очилди. Худди шунга ўхшаш қўнғироқ биринчи бўлиб 1954 йили Нью-Йоркда БМТ штаб-квартирасида, ўрнатилган эди. У дунё миқёсидаги одамлар ҳамжиҳатлиги рамзи бўлиб, барча континентлар болалари қилган ҳайр-эҳсон тангаларидан қуйилган. Бундан ташқари унга кўплаб мамлакатлар одамларининг орден, медал ва бошқа нишонлари ҳам қўшилган. Қўнғироққа "Бутун дунёда тинчлик бўлсин"  деб ёзилган.

Тинчли Қўнғироғи Тошкентдан ташқари яна юздан дунёнинг ошиқ шаҳар боғларини безаб турибди. Уни World Рeace Вell деб аташади, ва у сайёрамизда тинчлик-ҳотиржамлик рамзи ҳисобланади. Айтишларича, кимки қайғуда ёки ёмон кайфиятда бўлса, шу қўнғироқни тавоф қилиб улардан қутулиши мумкин экан. Тинчлик қўнғироғи бутун дунёда 22 апрель, Ер Кунида чалинади ва одамларни ҳамжиҳат бўлиб тинчликда яшашга, еримизни асрашга чақиради. Ер Кунида атроф-муҳитни асраш, тинчликни сақлаш мақсадида кўплаб тадбирлар ўтказилади.

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг