alt alt    alt

КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Болаларга

Болалар учун 10 та ривожлантирувчи ўйинчоқ

Бола дунёга келган куниданоқ турли ўйинчоқлар нафақат уни ҳурсанд қилишга, балки у баркамол ривожланишига ҳам хизмат қилади. Биз энг ёш болалар учун энг яхши ўйинчоқлар тўпламини туздик.  Рукн ҳомийси - «Болалар учун ЛИНЕКС®».

alt

 

Осма шақилдоқ, маржонлар,  мобили

0 дан 3 ойликкача бўлган болалар учун. 

alt

alt

Кўриш ва эшитиш қобилиятини ривожлантиради, диққатни бир жойга жамлашга ўргатади, шунингдек ижтимоий-руҳий ривожланишига кўмаклашади. Кейинроқ бола уларга талпинишни бошлайди, «қўл-кўз» ҳаракатларини бошқаришни ўрганади.

   

Шақилдоқ

0 дан 12 ойликкача бўлган болалар учун.  

alt
Майда моторикани, диққатни жамлашни, локомоторикани (ҳаракатларни умумий жамлашни) ривожлантиради. 


Пирамида
6 ойдан ошган болалар учун.

alt
Сенсомотор координацияни шакллантиришга,  «қўллар ва кўзлар» ҳаракатини мувофиқлаштиришга ёрдамлашади. Ўйинчоқнинг таркибий қисмларидан фойдаланиб, болани шакл, ранг ва ҳажм ҳақидаги асосий тушунчалар билан таништириш мумкин. 


Бир-бирини ичига тушадиган ўйинчоқлар
6 ойдан ошган болалар учун.

alt
Бундай ўйинчоқларнинг асосий турлари - бу идишлар ва рамкалар. Ўйинчоқнинг таркибий қисмларини бирлаштирар экан, бола буюмларнинг ҳажми ва шаклини солиштиришни, қўл ва кўз ҳаракатларини бошқаришни ўрганади. Бу ўйинчоқлар, шунингдек, фикрлаш ва тасаввур қобилиятини ривожлантиради.


   
Образли ўйинчоқлар - қўғирчоқлар, ҳайвонлар ва ҳ.к. 
12 ойдан ошган болалар учун.

alt

alt
Улар болада шахс тушунчаси ривожланишига, ижтимоий-руҳий ривожланишга кўмаклашади, бола инсонлар оламига «қўшилишига» ёрдам беради, ўйиннинг сюжет линиясини ўйлаб топар экан, боланинг тасаввури ва ҳаёл қилиш қобилияти ривожланади.

 

alt

*Йўриқноманинг тўлиқ матни билан ушбу ҳавола бўйича танишишингиз мумкин.

     
Ривожлантирадиган юмшоқ китоблар 
6 ойдан ошган болалар учун.

alt

alt

Болаларда майда моторикани ривожлантиради, шакл, ранг ва ҳажм тушунчаси билан таништиради. Мавзуга қараб, бундай китобчалар болаларни табиат ҳодисалари, ҳайвонлар, уй-рўзғор буюмлари ва бошқа кўплаб мавзулар билан таништиради. 
 
Монтессори тахтаси
12 ойликдан 2 ёшгача бўлган болалар учун.

alt

Майда моторикани, мантиқни ва ҳаракатларни бошқариш қобилиятини ривожлантиради. Турли буюмларни ва уларнинг вазифаларини тушунишга ёрдам беради. 


Бармоқ билан суртиладиган бўёқлар
1,5 ёшдан ошган болалар учун.

alt
Тасаввурни, ҳаёл қилишни, мантиқий фикрлашни ва қўлларнинг майда моторикасини ривожлантиради. Рангларни ўрганишга, сабаб-оқибат боғлиқлигини, яъни оқ қоғоз устига бўёқ суртилса, из қолишини тушунишга ёрдам беради. 


Механик машинали ёғоч рельслар
2 ёшдан ошган болалар учун.

alt

Бу ёшдаги болалар учун мўлжалланган бошқа ўйинчоқлар каби ранг, шакл ва ҳажмни ўрганишга ёрдамлашади, майда моторикани ва тасаввурни, мантиқни ривожлантиради.


Беговел (тепкисиз велосипед)
2 ёшдан ошган болалар учун

alt


Координацияни ривожлантиради, мувозанат ушлашни ўрганишга ёрдамлашади.

 

alt

*Йўриқноманинг тўлиқ матни билан ушбу ҳавола бўйича танишишингиз мумкин.

 

Мақолани тайёрлашда қуйидаги порталларнинг материалларидан фойдаланилган:
http://u-sovenka.ru/Luchshie-igryi-i-igrushki-dlya-detey-pervogo-goda-zhizni/Luchshie-razvivayuschie-igrushki-dlya-detey-do-goda/ 

Реклама ҳуқуқи асосида

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 16-01-2017

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг