alt alt    alt

КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Обидалар

Тошкент Курантлари

Миробод тумани, Амир Темур шоҳкўчаси
Харитада кўриш
Тошкент Курантлари
Мўлжал
Амир Темур Ҳиёбони метро бекати

Пойтахт марказида, шаҳар хокимияти ёнида жойлашган Тошкент куранти - Ўзбекистон пойтахтининг диққатга сазовор жойларидан бири. У фашистлар устидан ғалабанинг икки йиллиги арафасида очилган,  ва 1947 йил 9 майдан бери жуда яхши ишлаб турибди. Соатнинг мураккаб механизми икки йил аввал Балтика соҳилларидан - урушдан сўнг Россиянинг Калининград вилоятига айланган Кенигсберг атрофи, собиқ Шарқий Пруссиянинг марказидан келтирилган эди. Бу мураккаб иншоот Тошкентга азалий соатсозлар авлодидан бўлган, уруш пайтида  интендантлик қўшинида хизмат қилган моҳир соатсоз Александр Айзенштейн тарафидан олиб келинган.  Тез орада  Тошкент курантининг энг яхши лойиҳасига конкурс эълон қилинди ва шу орқали бўлажак иншоотга ғалаба шарафига ёдгорлик моҳияти берилди.

Бу 30 метрлик иншоот меъмори - А.А.Мухамедшин, бош муҳандис - В.Левченко. Тошкент куранти машҳур ганч устаси , рассом-наққош, меъмор, Ўзбекистон фанлар Академиясининг аъзоси Уста Ширин Муродовнинг фаол иштироки билан безатилган.

Тошкентнинг 2200 йиллигига  машҳур Тошкент куранти реставрация қилинди ва бир вақтнинг ўзида ундан сал нарига янги курант ўрнатилди. Янги курантлар мажмуаси эскисига ўхшайди, аммо қарама-қарши тарафга ўгирилган

Қайта қурилган Тошкент куранти янада кўркам ва улуғвор кўринади, ахир худди шу курант тагида севишганлар учрашув белгилайдилар.

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг