 
    
    
                            00:00
                        
                    Now playing
                    
                    
                        Выберите радиостанцию
                    
                    
                
        Спорт    
    Ўзбекистон терма жамоаси плей-оффда
Илк голни рақиблар дарвозасига Жавоҳир Сиддиқов ўйиннинг 17-дақиқасида киритди. Орадан олти дақиқа ўтиб, Элдор Шомуродов ҳисобни 2:0га етказди. Биринчи таймнинг 40-дақиқасидаги рақиб дарвозасига тўпни Жалолиддин Машарипов йўллаган бўлса, икки дақиқа ўтиб Элдор Шомуродов ўйиндаги ўзининг иккинчи голини киритди.

Иккинчи таймда ҳисоб ўзгармади ва Ўзбекистон Туркманистон устидан қозонган йирик ғалабаси билан муддатдан аввал плей-оффга йўлланмани қўлга киритди.
Гуруҳ босқичидаги якуний ўйин 17 январь куни Япония терма жамоасига қарши бўлиб ўтади ва мазкур матчдан сўнг «F» гуруҳининг ғолиби аниқ бўлади.
 
            
                Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий
                каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
            
            
        
        Нашр санаси:
        14-01-2019
    
    
    
    
                    
                
    
                                                
                    
                    




 
             
     
     
     
     
     
     
     
     
     
     
     
ИЗОҲЛАР 0