alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Спорт

Samarkand Half Marathon

Samarkand Half Marathon лойиҳасининг асосий мақсади - маданият ва санъат объектларининг мавжудлиги ва инклюзивлиги муаммосига жамоатчилик эътиборини жалб қилиш, Ўзбекистонда соғлом турмуш тарзини оммалаштириш ва спорт туризмини ривожлантиришдан иборат. Югуришдан тушган маблағлар Тошкент театрларидан бирида экспериментал лойиҳани амалга оширишга, яъни кўзи ожизлар ва кўриш қобилияти заиф кишилар учун махсус технологиялардан фойдаланган ҳолда пьеса саҳналаштиришга йўналтирилади.

Катта спорт байрами дунёнинг 23 мамлакатидан 1176 нафар иштирокчини бирлаштирди. «Чорсу» галереясида рўйхатдан ўтган иштирокчилар учун пойга футболкалари, маркали сумка ва финишнинг аниқ вақтини белгилаш имконини берадиган чипли рақамлар тарқатилди.

Дастлабки пакетларни олгандан сўнг, спортчиларни шаҳар ва олдинда кутаётган маршрут билан танишиш, шунингдек, маданий дастур кутар эди.

alt

1 ноябрь куни «Маданиятда инклюзия: Халқаро тажриба»  мавзусида халқаро конференция бўлиб ўтди, унинг мақсади Ўзбекистонда музейлар, театрлар, тарихий ёдгорликларнинг имконияти чекланган инсонлар учун имконлилиги тажрибасини ўрганиш ва жорий этишдан иборат.

alt

Пегги Гуггенхайм музейи (Венеция), «Гараж» замонавий санъат музейи (Россия), Давлат Дарвин музейи, «Реакомп» институти, «Перспектива» ногиронлар ташкилотлари, Михаил ва Ольга Шуларнинг тактил макетлар устахонаси мутахассислари ўз тажрибалари билан ўртоқлашдилар.

alt
Экспертлар Тошкент шаҳридаги театр, музей ва истироҳат боғларини ўз ичига олган 8 та маданият муассасасида ўтказилган мониторинг натижалари, инклюзия соҳасини ривожлантириш бўйича механизм ва режалар ҳақида сўзлаб берди. Конференциядан ташқари Улуғбек мадрасасида Сергей Грин, Гулноза Жузбаева ва Жалолиддин Абдувалиевдан оммавий маърузалар бўлиб ўтди.

alt

Спикерлар кўзи ожиз инсонларнинг оддий ҳаёт кечиришга имкон берадиган қийинчиликларни бартараф этиш тажрибаси билан ўртоқлашдилар. «Тактил муҳит» номли кўргазма ташкил қилиниб, унда кўзи ожизлар ва кўриш қобилияти заифлар учун «Регистон» меъморий ансамблининг 3Д-модели ва Савицкий музейининг таниқли асарларини аниқ акс эттирилган экспозиция намойиш этилди.
Моделлар Studio Schu устахонаси (Россия) мутахассилари Михаил ва Ольга Шу томонидан ишлаб чиқилган. Меҳмонлар кўргазмани мустақил равишда ўрганишлари мумкин эди. Тақдим этилган 7 та экспонатнинг ҳар бири Брайл релефли нуқта шрифти ва тифлокомментарийли аудиогид билан жиҳозланган.

alt
«Регистон» майдонидаги кечки мусиқий дастур хорижлик меҳмонлар: Baris K (Туркия), Ya Tosiba (Финляндия) ва Simple Symmetry (Россия) томонидан намойиш этилди. Салқин об-ҳавога қарамай, мусиқачиларнинг жўшқин тўпламлари ҳеч кимни бефарқ қолдирмади. Меҳмонлар электрон мусиқанинг янги қирраларини кашф этиб, этник ритмларга остида рақс тушдилар.
alt
Саҳна ёнида «Октагон» фудкорти ташкил этилиб, унда қаҳва ичиб, тамадди қилиб олиш мумкин эди. Диджейлар сетлари билан параллел равишда, Улуғбек мадрасасида Beat Film Festival’дан томошабинларга Нью-Йорк марафони ҳаракатининг пайдо бўлиши ҳақида ҳикоя қиладиган «Югуриш - бу эркинлик» деб номланган иккита фильм намойиш этилди.
alt

Икки кунлик маданий дастур Регистон майдонида байрам оши ва 3D лазер-шоуси билан якун топди.   

alt


Samarkand Half Marathon: югуриш куни
 

Лойиҳанинг охирги, энг муҳим куни эрта саҳарда югриш старти ва финиши белгиланган шаҳарча очилишидан бошланди. Сўнгра марафон иштирокчилари 2, 10 ва 21,1 км дитсанция бўйича югуришни бошладилар. 

alt
altalt
Ярим марафонни профессионал спортчилар, шу жумладан енгил атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари, спорт ишқибозлари, таниқли шахслар қўллаб-қувватладилар. Унда Диёр Мирзаахмедов, Мурод Назаров, хонанда Shadisha, DJ Ochil, давлат муассасалари ва хайрия ташкилотлари вакиллари. Chekhov, BeFit, Ozone спорт клублари аъзолари, шунингдек,  Innova, Асклепий, EY корпоратив жамоалари иштирок этдилар. Иштирокчилар сони 1500 дан ошди.
alt
alt

Рўйхатдан ўтган иштирокчилар орасида Ўзбекистон, Россия, Қозоғистон, Қирғизистон каби давлатлар етакчилари тўпланди. Улар орасида Nike креатив маслаҳатчиси Саша Боярская, IronMan ўн карра ғолиби Виктор Земцев, МДҲда SICS FrontRunner лойиҳаси раҳбари Jiri Necasek, Russia Running асосчиси Григорий Кричмара, "Almaty Marathon" рейс-директори Салтанат Казыбаева, енгил атлетика бўйича Ўзбекистон Паралимпия терма жамоаси аъзоси, спринтер Санъат Норметовлар ҳам бор эди.
alt
alt
Очилиш маросимининг тантанали қисми Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Азиз Абдуҳакимов ва Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимовнинг табрик сўзлари билан бошланди. Шунингдек, улар спорт байрамига расмий старт бердилар.
alt
Тадбирга блогер Равшан Ходжиев бошловчилик қилди, мусиқий кайфият эса DJ Sam томонидан тақдим этилди.
altalt

Спорт мусобақаси Самарқанд шаҳрининг 18 та тарихий ва маданий мероси, жумладан, Регистон майдони, «Гўри Амир», «Ҳазрати Хизр»мақбаралари, Афросиёб шаҳарчаси, Шоҳи Зинда ансамбли, Мирзо Улуғбек расадхонаси орқали ўтди.
alt
Ярим марафон йўналиши IAAF халқаро енгил атлетика федерациялари ассоциацияси ва AIMS халқаро марафонлари ва югуришлари ассоциацияси томонидан сертификатланган бўлиб, бу дегани яқин 5 йил ичида Самарқандда ўтказиладиган мусобақалар халқаро даражадаги мақомга эга бўлади.

alt
Ҳар бир масофа иштирокчиларига эсдалик медаллари топширилди, пойгадаги дастлабки учта ғолиб эса мутлақ ҳисобда, эркаклар ва аёллар тоифаларида пул мукофотларини қўлга киритишди. Медалларнинг асосий хусусияти Брайл тилидаги маълумотларга эга бўлган орқа томони эди. Спорт байрамини шошмақом йўналишида Фарҳод Қори Ҳалимов ва Тоир Қўзиев ижросида Сато чолғу асбоблари садолари остида ижро этган мусиқий чиқишлар якунига етказди.
alt

Бу эса ғолиблар исмлари:

2 км масофада эркаклар орасида ғолиблар:
1 ўрин – Хуршид Ахмадалиев
2 ўрин – Хумоюн Махмудов
3 ўрин – Мухсин Абдулатипов


2 км масофада аёллар орасида ғолиблар:
1 ўрин – Марджона Баратова
2 ўрин – Камола Аблаева (Россия)
3 ўрин – Камила Ражабова

10 км масофада эркаклар орасида ғолиблар:
1 ўрин – Дмитрий Иванчуков (Қозоғистон)
2 ўрин – Евгений Фадеев
3 ўрин – Михаил Красилов (Қозоғистон)

10 км масофада аёллар орасида ғолиблар:
1 ўрин – Татьяна Неразнак (Қозоғистон)
2 ўрин – Зарнигор Худойбердиева
3 ўрин – Марина Хмелевская

21 км масофада эркаклар орасида ғолиблар:
1 ўрин – Шохрух Давлатов
2 ўрин – Андрей Петров
3 ўрин – Бегзод Зафаров

21 км масофада аёллар орасида ғолиблар:
1 ўрин – Нурхон Мухиддинова
2 ўрин – Екатерина Тунгускова
3 ўрин – Тамила Кучкарова

altaltaltaltalt

Самарқандда бўлиб ўтган ярим марафондан тўлиқ фотоҳисобот бу ерда. 
 

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 05-11-2019

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг