alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Спорт

Равшан Эрматов Worldreferee рейтингида биринчи ўринни эгаллади

Равшан Эрматов 2010 йил ЖАР мундуалида юқори тажрибали иши орқали ўзини кўрсатган эди. Ўшанда Эрматов ўзининг ажойиб ёрдамчилари билан ЖАРдаги жаҳон чемпионатида бешта учрашувни аъло даражада бошқарган. Ўша вақтда унинг ҳакамлик даражаси юқорида бўлиб, уни финалда ҳакамлик қилишини исташган эдилар ҳатто, аммо Уебба.нинг машҳурлиги ва нуфузлилиги устун келади.

Шунга қарамай Равшан Эрматов халқара даражада ўзининг юқори малакасини кўрсатишга эришган ва уни Бразилияда, 2014 мундиали ҳакамлар делегациясида кўрмаслик ажабланарли иш бўлар эди.
 
Бразилиядаги Футбол бўйича Жаҳон чемпионати очилиш маросимидан бошлаб жанжалли бўлди. Бунга сабаб Япониялик ҳакам Юити Нисимура бирқанча “ғалати” қарорлар қабул қилганлиги ва бу Бразилиянинг ғолиблик супасига чиқишига сабаб бўлганлигидир. Шубҳа остида эса ҳакамларни тасдиқлайдиган ФИФА қолди. 
 
Иккинчи Мексика-Камерун ўйинларида ҳам ҳакамлар Мексикаликларнинг иккита яққол голини рад этадилар. Ва яна, ФИФА ўзида эътирозлар зарбасини қабул қилади. Мураббийлар, ўйинчилар, мутахассислар, ОАВлар ҳамма бир овоздан ҳакамларни танлашда эътиборли бўлишни талаб қиладилар. Ушбу юқоридаги ҳакамларнинг олдида Равшан Эрматовнинг обрўси ва нуфузи кўтарилмоқда эди. Албатта у ўз малакасини Щвейцария – Эквадор ўйинларида исботлаб, кўрсатиб бериши лозим эди. У ушбу матчни ҳаққоний равишда олиб борди ва 100% одил тарзда ҳакамлик қилди. Унининг ишига нисбатан ҳеч қандай эътирозлар бўлгани йўқ.
 
Бунинг исботи сифатида унинг Футбол бўйича ЖЧ-2014 ўйинлари ҳакамлари ўртасида worldreferee.com. ҳозирги кундаги биринчи ўринда туришини келтиришимиз мумкин.
 
 

alt
Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 16-06-2014

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг