alt alt    alt

КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Фаол ҳордиқ

Чўмилиб, ҳордиқ чиқариш учун 5та маскан!

Мана ёз тугашига ҳам саноқли кунлар қолди. Ёзнинг энг гўзал лаҳзалари шубҳасиз чўмилиш билан боғлиқ. Ёзнинг жазирамасида мазза қилиб, муздеккина сувда чўмилиб, иссиқ қуёш тафтида тобланишга нима етсин. Шундай экан, сизда ҳали имконият бор, албатта вақт топиб чўмилишга отланинг. Биз эса сизлар учун 5та чўмилиш учун мукаммал сув ҳавзаларини топиб қўйдик. 





ACAPULCO кўнгил очиш мажмуаси
 
alt

alt
 

Жойлашган Ҳамза тумани
Манзил Ҳамза тумани, Шамсутдинов кўчаси, 7
Мўлжал Панельнийга бурилишда, "Алюбонд" заводи рўпарасида
Телефон +99890 1674088, +99890 9736303
Иш Тартиби 11.00 - 23.00
Парковка мавжуд

ACAPULCO кўнгил очиш мажмуасида катталар учун  кенг бассейн ва болалар учун шаршарали бассейн бор. Шунингдек, 100 ўринга мўлжалланган тўлақонли оилавий ҳордиқ чиқариш ёки корпоратив тадбирлар ва банкетлар ўтказишга мўлжалланган катта ёзги айвон ҳам мавжуд. Таомнома географияси нафақат Ўзбекистон, балки, Европа ва Мексика мамлакатлари таомларини ҳам ўз ичига олган. Шунингдек, турли экзотик чилимлар ҳам бор.
 
 
Malibu Sun Club

 
alt

alt
 
Манзил Юқори Чирчиқ тумани, Ийк Ота посёлкаси, Ўзбекистон кўчаси
Мўлжал Бектемир ёки Рохат постидан 3 км масофада
Телефон +99890 9708238
Сайт www.malibu-sunclub.uz, https://www.facebook.com/MalibuSunClub
Иш Тартиби 09.00-23.00
Парковка бор
 
Фарзандлари билан биргаликда мазза қилиб чўмилиб, ҳордиқ чиқаришни режалаштираётганлар учун ажойиб танлов. Бассейн шаҳардан ташқарида, Роҳат кўлидан 3 км узоқликда жойлашган. Катталар ва болалр учун алоҳида бассейнлар, топчанлар, шунингдек ётиб қуёшда тобланиш учун оромкурсиларга эга. Бой таомномага эга.
Нархлар: катталар учун кириш 25 000 сўм, 7 ёшда 11 ёшгача бўлган болалар учун – 15 000 сўм.
 
 
 «AQUALAND» аквапарки
 
alt

alt


Жойлашган Юнусобод тумани
Манзил Юнусобод тумани, ЧИНОБОД кўчаси, 61а
Мўлжал Чинобад санаторияси, Золотая долина меҳмонхона мажмуаси
Телефон 99871 2120155, +99871 2120154
Сайт www.aqualand.uz
Иш Тартиби 9:00 - 20:00
Парковка бор

«AQUALAND» аквапарки   бешта бассейн, "Тўлқин" бассейни,  кескин сув тепалари, "Камикадзе" тепалиги, жакузи , аттракционлар, мини-футбол учун зал, волейбол, гандбол - фаол ва қувноқ ҳордиқ учун керакли барча нарсаларга эга.  «AQUALAND»да болалар бемалол югуриб ўйнаб юрадиган ҳудуд, инструкторлар сузишни ўргатадиган жой бор. Болалар хонаси ажойиб тепаликлари , ёрқин, болалар диққатини тортувчи шаҳарча ва эртак қаҳрамонлари бўлган ҳайвонлар шакли  бор қаср  кўринишида жиҳозланган. Махсус кеча-кундуз тозалаш ускунаси туфайли сув доимо топ-тоза.
 
Три Пальмы
 
alt

alt

 
Манзил Юқори Чирчиқ тумани, Ийк-Ота посёлкаси, Ўзбекистон кўчаси
Телефон +99898 8098899, +99890 3499357
 
«Три пальмы»  ҳозирги кунда Тошкентда очилаётган жойлардан энг аъло даражадаги масканлардан бири ҳисобланади
Унинг худуди унчалик катта бўлмаса ҳам, у ерда жойлашган бар жуда ҳам катта ва қулайдир. Ҳудуд бўйича 6-8 кишилик шийпончалар жойлашган, ҳамда VIP айвончалар бор. Айвончаларнинг қулайлиги шундаки, у иккинчи қаватда жойлашганлигидир. У ерда ёпиқ тадбирлар ўтказиш имкони мавжуд, масалан туғилган кун.
Бу маскан яқин дўстларингиз ва турмуш ўртоғингиз билан фарзандларингизсиз ҳоли қолган ҳолда  ҳордиқ чиқариш учун мос жойлардан биридир. Болаларга сўз келиб тақалганда, шуни ҳам таъкидлаб ўтиш жоизки уларга бу ерда ҳеч қандай кўнгил очар ўйин-кулгуликлар йўқ. Аммо сиз барибир фарзандларингиз билан биргаликда у ерда сузиб, ҳордиқ чиқармоқчи бўлсангиз, маслаҳатимиз иш кунлари борганингиз маъқулроқ. «Три пальмы»да болалар учун ажратилган ҳовуз мавжуд эмас. Шунинг учун болалар каттороқ ёшда бўлишлари керак. Жума ва дам олиш кунлари фақатгина катталар учун бағишланган кунлардир.
 
 
Limpopo аквапарки

 
alt


Манзил Миробод тумани, Толимаржон кўчаси, 135 уй
Мўлжал №158 мактаб, Бехтерев ва Сарикўл кўчалари ўртасида
Иш вақти 10:00 дан 22:00 гача
Телефон 291-34-51

Limpopо аквапарки - бу оилавий ҳордиқ учун ажойиб танлов. Бу ерда ҳар ким ўз дидига мос машғулот топиш имкониятига эга. Катталар дарахтлар соясида махсус ўриндиқларда дам олишлари, уларнинг фарзандлари эсаҳовузларда мириқиб чўмилишлари мумкин. Аквапарк ҳудудида тўртта ҳовуз мавжуд бўлиб, улардан энг каттаси 130-140 см чуқурликка эга ҳамда гидромассажли душ билан жиҳозланган. Каттароқ ёшдаги болалар 3000 сўм эвазига ишириладиган скутерларда учишлари мумкин. Ота-оналар фарзандларини бассейн периметри бўйлаб ўрнатилган махсус ўриндиқларда кузатиб ётиш имкониятига эгалар. Касса ҳамда бассейн олдидаги тепаликлар қаршисидаги катта навбатга қарамасдан умуман айтганда осойишта жой. Қисқаси бу масканда ҳар бир киши ўзига мос машғулот билан шуғуллана олади ва унутилмас ҳордиқ чиқаради. Аквапаркда қанча вақт ўтказишингизга қараб, 1 соат учун - 8 000 сўм, 2 соат учун - 15 000 сўм ва 3 соат учун 20 000 сўм тўлашингиз мумкин. Болалар учун чипталар нарҳи икки баравар арзон. 1 соат учун - 4 000 сўм, 2 соат учун - 7 000 сўм ва 3 соат учун - 9 000 сўм. 3 ёшгача бўлган болаларга кириш бепул. Лекин шуни назарда тутинг, кириш учун тўлаган пулингиздан ташқари, ечиниш хонасида гаровга пул ёки қимматбаҳо буюм қолдиришингиз талаб қилинади ва сизга махсус шкаф калити берилади.. Ечиниш хоналарида асло қимматбаҳо буюмларингиз ва пулбуюмларингизни қолдирманг. Уларни йўқотган ҳолингизда бутун жавобгарлик сизнинг бўйнингизга юклатилади.
Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 19-08-2013

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг