 
    
    
                            00:00
                        
                    Now playing
                    
                    
                        Выберите радиостанцию
                    
                    
                
        Спорт    
    Роберто Карлос Тошкентда
Жаҳон футболи юлдузи Роберто Карлос пойтахтимизга ташриф буюриши ҳақида аввал хабар бериб ўтгандик. «Реал» клубининг собиқ аъзоси ташрифни ЎФА раҳбарияти билан учрашувдан бошлади.


Сўнг, бразилиялик футбол афсонаси ёш футболчилар учун ЎФА майдонида ташкил этилган маҳорат дарсида иштирок этди. У турли футбол мактабларидан келган болажонлар учун ўз маҳоратларини намойиш қилди.

Шу ернинг ўзида фахрий футболчилар иштирокида ўртоқлик ўйини бўлиб ўтди.


Ташриф давомида Роберто Карлос Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари ўртасидаги Жаҳон чемпионати ғолиби бўлган болажонлар ва бошқа футбол мактаблари тарбияланувчиларига совғаларини тақдим этди.
 
            
                Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий
                каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
            
            
        
        Нашр санаси:
        28-01-2019
    
    
    
    
                    
                
    
                                                
                    
                    




 
             
     
     
     
     
     
     
     
     
     
     
     
ИЗОҲЛАР 0