Potencial психологик маркази
Ҳаёт гўзал ва кўп қирралидир, ва ҳамма ҳаётда бахтли бўлишни истайди.
Лекин ўша бахт қаерда?
Нимага КИМДИР УМИД БИЛАН КУТИБ ЎТИРСА, БОШҚАЛАР осонгина МУКАММАЛЛИККА эришадилар?
Уларнинг йўли илк кашфиётчилар харитасига ўхшайди. Ўзлигини чуқурроқ ҳис қилиб, ўзида янгиликлар кашф этиб, борини ривожлантириб, ҳаётларини ўз мўъжизалари билан тўлдирадилар. Бундай одамлар фаҳрланадиган ва интиладиган нарсалар бор.
Биз ҳар бирингизга ўз муваффақият харитангизни ишлаб чиқиш, ўз йўлингизни танлашда ёрдам берамиз, қўрқмасдан, енгиллик билан барча иккиланишларингизни енгиб, ишончсизликларни йўқотишга ўргатамиз.
Бизнинг иштирокимизда мақсадингиз ойдинлашади, унга етиш йўли эса, тўғри ва тушунарли бўлади. Муваффақиятингиз сизга йўлдош бўлади.
Биз билан истагингизга эришиш осонроқдир.
“Биз ўтмишга қайтиб барчасини бошидан бошлай олмаймиз, лекин биз ҳозир бошлаб, натижани ўзгартиришимиз мумкин.”
Эрта ривожланиш учун болалар тренинги
Болалар тренинги вазифалари:
- йирик ва майда моторикани, диққатни, хотирани, фикрлашни ривожлантириш;
- атроф дунё ҳақида асосий тушунчалар бериш ва бошқалар.
Кутилган натижалар:
Болангиз санаш, рангларни ва геометрик фигураларни фарқлашни ўрганадилар, нутқи яхшиланади, тенгдошлари билан мулоқот қилишга ўрганади.
Тренинг ҳафтасига икки марта 1соат 20 минутдан давом этади.
1)”Ўқишни ўрганамиз” (кичик синф ўқувчилари учун)
Тренинг вазифалари:
- ўрганиш жараёнини ривожлантириш;
- руҳий зўриқишнинг одини олиш;
- ўқишни асослаш.
Кутилган натижалар:
Бу тренинг ўқувчиларга ўз қобилиятларини ва ўқишга қизиқишни ошириш, ҳамда мактаб фаолиятига кўникиш, ваҳимани йўқотишга ёрдам беради. Тренингдан сўнг болалар мамнуният билан “ўқув тошини” кемира бошлайдилар.
Тренинг 36 соатга мўлжалланган.
2)Энг жасурлар учун курс (4 -10ёш)
Тренинг вазифалари:
-бола ривожланишига тўсиқ бўлиб, уни ўзини ҳавфсиз сезишига ҳалақит берувчи нарсаларни аниқлаш ва йўқотиш;
-уятчанликни камайтириш ёки йўқотиш, болаларни тенгдошлари ва катталар билан бемалол мулоқотга киришишни ўргатиш;
-кайфиятини яхшилаш;
-зарбаларга чидамлиликни ошириш;
-ота-оналарга қўрқув ва уятчанлик сабабларини етказиш;
-вазиятни ўзгартириш учун йўл-йўриқ кўрсатиш;
- ота-она ва бола муносабатларини яхшилаш.
Кутилган натижалар:
Доимий қўрқув инсон ҳаётининг барча жабҳаларида намоён бўлиб, унинг ўзини ёмон ҳис қилишига ва атрофдагилар билан муносабати қийинлашади. Берилган курс руҳий коррекция машғулотлари орқали қўрқув ва уятчанликни енгишга ёрдам беради. Машғулотларда болалар чизадилар, турли ўйинлар ўйнайдилар, саҳналаштиришда қатнашадилар. Уларда ўзига ишонч ҳисси ортади, фаоллашиб, кайфиятлари кўтарилади. Баъзи машғулотлар ота-оналар иштирокида ўтказилгани, психологлар ота-оналар билан суҳбати кўзда тутилгани туфайли кўпинча боланинг ота-она билан муносабати яхшиланади.
Тренинг вақти: 8соат (ҳафтасига 2 марта 1соатдан 8та машғулот)
3)”Қувноқ мактаб”
Тренинг вазифалари:
-эркинлик ва ўз-ўзини бошқаришни ривожлантириш;
-кўрсатма ва қоидаларга риоя қилишни ўргатиш;
-диққат, фикрлаш, хотира, қабул қилиш, нутқ ва тасаввурни ривожлантириш;
-умумий хабардорликни ошириш (уй ва ёввойи ҳайвонлар, мевалар, сабзавотлар, идиш, мебел, ўйинчоқ, асбоблар, йил фасллари, камалак ранглари, нарсаларнинг шакли ва ўлчами ҳамда энг машҳур эртаклар ҳақида);
-қўл йирик ва майда моторикасини ривожлантириш;
-тенгдошлари ва катталар билан мулоқотни ўзлаштириш;
-фаолликни ва қизиқувчанликни ошириш.
Кутилган натижалар:
Бу курс болаларни ўзларига тушунарли вазиятда мактабга тайёрлайди. Психологлар болаларнинг мактабга кўникиш муаммоларини ўрганишлари натижасида қуйидаги хулосага келдиларки, бола яхши ўқиши ва мактабга бажонидил бориши учун, кўпгина ота-оналар ўйлагандек мактабга чиқишдан олдин ўқиш ёзишни билиши эмас, балки уларнинг мактабга чиқишга руҳан тайёргарлиги муҳимдир. Хўш, “мактабга руҳан тайёрлик” нима? Бу кўпқиррали тушунча бўлиб, унга боланинг ўз феъл атворини бошқара олиши, кўрсатма ва қоидаларга риоя қилиши, ҳамда, диққат, фикрлаш, хотира, қабул қилиш, нутқ ва тасаввур етарлича ривожланган бўлиши шарт. Турли ўйинлар, қизиқарли машғулотлар, ўқиш ва эртакларни саҳналаштириш ёрдамида болалар юқорида кўрсатилган нарсаларга эришиши ва ўқиш қизиқарли жараён эканлигигини тушунишига ёрдам беради.
Тренинг вақти: 72 соат (2 соатдан 36та машғулот)
ИЗОҲЛАР 0