 
    
    Арча байрамлари
Янги йил, болаларнинг энг севимли байрамларидан бири. Янги йил таътилида юртимизда байрам шукуҳи ҳукмронлик қилади. Ҳамма ерда Қорбобо ва Қорқизни кўриш мумкин. Арча байрамлари янги йилнинг бир қисми ва бундай муҳим тадбирларни ўтказиб юбориш мумкин эмас. Болаларни энг унитилмас байрамда қувонтириш керак албатта.Биз эса ўз ўрнида, сизга ёрдам сифатида энг қизиқарли болалар арча байрамлари ҳақидаги маълумотларни тақдим этмоқдамиз.
	
	Золушка

“Дисней”нинг Золушкаси энг машҳур эртакларидан бири. Эртак меҳнаткаш қизалоқ, ёвуз ўгай она, икки ўгай опа-сингил ва довюрак Шаҳзода ҳақида.
Ўтказилиш жойи: Ўзбекистон академик рус драма театри
Ўтказилиш санаси: 26 декабрдан 30 декабргача ва 2 январдан 7 январгача
Вақти: 10:00, 12:00, 14:30
Нарҳи: 10 000 - 12 000 сўм
	
	Янги йил сеҳри 

Болалар спектакли, шубҳасиз кичкинтой томошабинлар учун қизиқарли бўлади. Ҳар бир болажон ўзини эртаклар оламининг бир қисми этиб ҳис этсинлар.
Ўтказилиш жойи: ИИВ маданият уйи
Ўтказилиш санаси: 24 декабрдан 28 декабргача ва 2 январдан 9 январгача
Вақти: 10:00, 12:00, 14:00, 16:00
Нарҳи: партер - 10 000 сўм, балкон - 5 000 сўм
Қорбобо Мадагаскарда
	Янги йил байрамининг асосий қаҳрамони севимли Қорбобо жазирама Мадагаскарга тушиб қолади. 
	Ўтказилиш жойи: “Истиқлол” санъат саройи
	Ўтказилиш санаси: 27 декабрдан 30  декабргача ва 2 январдан  7 январгача
	Вақти: 11:00, 13:00, 16:00
	Нарҳи: 8 000 сўмдан - 20 000 сўмгача
	 
Қизил қалпоқча
	
	Энг севимли ва ҳар доим машҳур бўлган болалар эртагидан бири. Бувижонидан хабар олиш учун йўлга чиққан Қизил шапкачи исмли қизча ҳақидаги эртак. Кейин нима бўлганини албатта сиз катталар яхши биласиз, аммо болажонлар эртак нима билан якунланганлигини билишлари керак. 
	Ўтказилиш жойи: Зарафшон концерт зали
	Ўтказилиш санаси: 30 декабр куни ва 2 январдан 9 январгача
	Вақти: 10:00, 11:30, 13:30, 15:00
	Нарҳи: 10 000 сўмдан 14 000 сўмгача
	 
Сеҳрли Калейдоскоп
	
	Болалар учун янги йил эртаклари бу – сеҳрли қиш ҳикоялари ичидаги классика. Боложанларга ушбу кунда ҳақиқий байрамни ҳадя этинг. 
	Ўтказилиш жойи: Республика қўғирчоқ театри
	Ўтказилиш санаси: 26 декабрдан 30 декабргача ва 8 январдан 9 январгача
	Вақти: 11:00, 13:00, 15:00
	Нарҳи: 7000 сўм
	 
Эртаклар олами
	
	Спектакл болажонларда чиройли туйғуларни уйғотади. 
	Ўтказилиш жойи: Ўзбекистон Давлат консерваторияси
	Ўтказилиш санаси: 26 декабрдан 30 декабргача ва 2 январдан 10 январгача
	Вақти: 10:00, 12:00, 14:00, 16:00
	Нарҳи: 10 000 сўм
	
	Сеҳрли эртаклар олами
	
	Ҳеч бир болалик даври эртак қаҳрамонларсиз ўтмайди. Болажонларни эртаклар олами билан таништиринг ва гўзал санъатга қизиқиш уйғотинг. 
	Ўтказилиш жойи: Цирк (Ўзбекдавлатцирк)
	Ўтказилиш санаси: 26 декабрдан 30 декабргача ва  4 январдан 9 январгача
	Вақти: 10:00, 12:00, 14:00, 16:00
	Нарҳи: 7 000 - 15 000 сўмгача
	
	Фунтикнинг саргузаштлари
	
	Пушти чўчқача ҳаёти ва унинг дўстлари ҳақидаги қизиқарли ва қувноқ эртак.  Спектакль рус  мультфильмига асосланган ҳолда саҳналаштирилган.
	Ўтказилиш жойи: Ўзбекистон Ёшлар театри
	Ўтказилиш санаси: 25 декабрдан 30 декабргача ва 4 январдан 10 январгача
	Вақти: 11:00, 13:00, 15:00
	Нарҳи: 15 000 сўм
	 
 
            





 
     
     
     
     
     
     
     
     
     
     
     
ИЗОҲЛАР 0