alt alt    alt

КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Болаларга

Болалар билан ўйнаймиз

«Тугмача»
alt

Икки иштирокчи олдига иккита бир хил нарсалар тўплами қўйилади. Масалан, тугмачалар (ҳар хил бўлиши керак) ва катакларга бўлинган иккита квадрат ўйин майдони. Ўйинни бошлаган бола ўз майдонида 3 та тугмачаларни жойлаштириши керак ва иккинчи иштирокчи эса уларнинг жойлашувини эслаб қолиши керак.
Шундан сўнг, биринчи иштирокчининг ўйин майдони қоғоз билан ёпилади, иккинчиси эса ўз майдонида тугмачаларни худди шундай тарзда жойлаштириши керак. Болаларнинг ёшига қараб, катакчалар  ва тугмачалар сонини кўпайтириш ва ўйинни мураккаблаштириш мумкин.

«Кимнинг уйчаси қаерда?»
alt
Болаларнинг диққатини жамлашга қаратилган ўйин. Расмда бир нечта турли ҳайвонлар ва ҳудди шунча уйчалар чизилган бўлиб, улар ўзаро чалкашиб кетган чизиқлар билан боғланган.
Болага қайси ҳайвон қайси уйчага шошаётганини топишни таклиф қилинг. Бунинг учун у нигоҳи билан чизиқ орқали ҳаракат қилиб, топиши керак бўлади. Агар бола кичикроқ ёшда бўлиб, бу унинг учун қийинчилик туғдирса қалам ёрдамида чизиқларнинг устидан бостириб топиши мумкин. Ўйинга кўникма ҳосил бўла бошлагач қаламсиз бажаришга ҳаракат қилиш керак бўлади.

«Нима қаерда эди»
alt
Болага столда турган бир нечта нарсани кўрсатилади. Сўнгра ўгирилиб туришни сўраб, предметлардан бири олиб қўйилади ёки жойи ўзгартирилади. Боладан столда нима ўзгаргани сўралади. Бошланишига камроқ предмет билан бошланиб, кейинчалик уларнинг сони орттирилиб борилади.

«Фарқини топ»
alt
Болага бирон бир қийин бўлмаган расм, масалан мушукчани чиздириб, уни сизга беради, сиз унга 2-3та ўзгартириш киритиб, қайтариб берасиз ва қандай ўзгартиришлар киритганингизни сўрайсиз. 
Бола расмда нима ўзгарганини топиши керак. Бу ўйинни бир несчта бола билан ҳам ўйнаш мумкин. Бунда улар навбат билан расм чизадилар. Сўнгра расмга сиз киритган ўзгартиришни топадилар.

«Мен каби қил!»
alt
(саноқ чўплари ёки гугрт чўплари ёрдамида)
Болалар жуфт бўлиб ўйнашади. Бошида ҳар бир болада олти донадан чўп бўлади. Болалардан бири олтита чўпдан бирон бир шакл ясаб, рақибига бир -сонияга кўрсатади.
Сўнгра рақиби ҳам олтита чўпдан худди шундай шакл ясаши керак бўлади. Кейин болалар ўрин алмашадилар. Чўплар сонини орттириб бориш мумкин.


 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 07-05-2020

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг