Кичкинтойлар фитбол ўйнаши учун 9 машқ
Кичкинтой дунёга келган уйда фитбол кўптоги саломатлик учун ҳам, ўйин учун ҳам керак бўлади. Янги туғилган чақалоқларни фитболда гимнастика қилдиринг, каттароқ болалар эса сакрағич ўрнида фитболда сакрашни яхши кўрадилар. Машқларни бажариш учун махсус кўникмалар талаб этилмайди, уй шароитида уларни бажариш жуда осон ва гўдаклар учун жуда фойдали. Рукн ҳомийси - «Болалар учун ЛИНЕКС®»
ФИТБОЛ ҚАНДАЙ ФОЙДА БЕРАДИ:
- Овқат ҳазм бўлишини яхшилайди ва санчиқлар пайдо бўлишининг олдини олади.
- Чақалоқларга хос бўлган мушак гипертонусини бартараф этилишига ёрдам беради.
- Оёқ-қўл, орқа мушаклари, қорин прессини мустаҳкамлайди ва ривожлантиради.
- Массаж каби таъсир қилади ва ички аъзоларнинг ишини рағбатлантиради.
- Ҳаракатларни мувофиқлаштиришни ўрганишга ёрдам беради ва вестибуляр аппаратни ривожлантиради.
ҚАНДАЙ ШУҒУЛЛАНИШ ТЎҒРИ БЎЛАДИ
1-машқ. Итариш
Болани чалқанчасига ётқизинг. Оёғи томонга фитболни қўйинг (30 дан 65 смгача диаметрли фитболдан фойдаланиш мумкин). Фитболни боланинг оёғига яқинлаштириб, уни кўптокни оёғи билан итаришга унданг.
2-машқ. Тебраниш
Болани фитбол устига шундай ётқизингки, унинг боши, кўкраги, қорни, бўксаси кўпток устида бўлсин. Ўзингиз томонга тортиб, узоқлаштириб, болани тебрантиринг.
3-машқ. Пружиналанамиз
Болани қорни билан фитбол устига ётқизинг. Битта кафтингизни боланинг думбасига, иккинчисини елкасига қўйинг. Фитбол устида пружинага ўхшатиб тепага-пастга сакратинг.
*Йўриқноманинг тўлиқ матни билан ушбу ҳавола бўйича танишишингиз мумкин.
4-машқ. Ўоринда ётиб тебранамиз
Болани қорни билан фитбол устига ётқизинг. Чапга-ўнгга, олдинга-орқага тебрантиринг.
Қуйидаги машқларни 3-3,5 ойликдан бошлаган маъқул
5-машқ. Чалкқанча ётқизиб тебрантирамиз.
Болани фитбол устига чалқанча ётқизинг. Болдиридан ушлаб туринг. Тиззасини букиб, оёқларини кўкрагига тақанг. Фитболни орқага думалатинг, оёқларини тўғриланг.
6-машқ.
Фитболни стол устига қўйинг. Болани кўпток олдига яқинлаштиринг, кўптокни итариши учун уни олдинга эгилтиринг. Машқни такрорланг.
7-машқ. Прессни мустаҳкамлаймиз
Болани фитбол устига чалқанча ётқизинг. Болани ушлаб туриб, чапга-ўнгга, кейин олдинга-орқага тебрантиринг.
Фитболда бажариладиган навбатдаги иккита машқ 5-5,5 ойликдан бошланади
8-машқ. Ўйинчоқни оламиз
Болани қорни билан фитбол устига ётқизинг. Бўксасидан ушлаб туриб, қўли ерга тегадиган бўлгунча пастга туширинг ва дастлабки ҳолатга қайтаринг. Полда боланинг олдига ўйинчоқлар қўйинг, шунда машқлар қизиқарлироқ бўлади.
9-машқ. Оёқчаларни кучли қиламиз
Болани ушлаб туриб, ўзингизга орқа қилдирган ҳолда фитболнинг устига турғизинг. Олдинга ҳаракатлантириб, фитболнинг устига ўтқизинг. Тескари ҳаракат қилдириб, дастлабки ҳолатга қайтаринг.
БОШЛАШДАН АВВАЛ
Машқлар онага ҳам, болага ҳам қувонч бағишлаши учун 5 та шартга риоя қилинг.
1. Машқларни эрталаб, кичкинтой ҳали чарчамаганида ва кайфияти яхшилигида бажарган маъқул.
2. Машқларни бошлашдан олдин болакай тинчлигига ва унга ҳеч нима ноқулайлик туғдирмаяпганига ишонч ҳосил қилинг.
3. Овқатлантирганингиздан кейин машқларни бажаришга қадар камида 1,5 соат вақт ўтиши керак.
4. Агар кичкинтой инжиқлик қилса ёки қаршилик кўрсаца - мажбур қилманг. Ҳамма болалар ҳам фитбол машқларини бирданига ёқтириб бажармайдилар. Кичкинтой кўникишига ва ўрганишига қўйиб беринг.
5. Биринчи ҳафтада 3-5 дақиқадан кунига бир неча марта шуғулланиш лозим. Бир ҳафтадан кейин гимнастика машқларини тўлиқ бажаришга киришиш мумкин. Машқлар комплексини бажариш 2 ойликкача бўлган болалар учун 10-20 дақиқа, 2 ойликдан 6 ойликкача бўлган болалар учун эса 20-30 дақиқа вақтни эгаллайди.
*Йўриқноманинг тўлиқ матни билан ушбу ҳавола бўйича танишишингиз мумкин.
Мақолани тайёрлашда қуйидаги порталларнинг материалларидан фойдаланилган:
http://fitart.by/2409.html
http://fitart.by/1799.html
http://razvitie-krohi.ru/veshhi-dlya-malyisha/fitbol-dlya-grudnichkov.html
Реклама ҳуқуқи асосида
ИЗОҲЛАР 0