Болаларга
“Qahramonlar davri” bolalar kitobi turkumi
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Болаларга
Лола Йўлдошевадан болалар учун янги йилда совға
Икки фарзанднинг гўзал онаси, ҳушовоз хонанда Лола янги йил арафасида болалар учун ўзининг илк аудио китобини тақдим этади. Ижодкорнинг аудио китоби, “12 ой” – “12 месяцев” С.Я. Маршакнинг шу номли эртаги асосида бўлиб, икки тилда, яъни ўзбек ва рус тилларида бўлади.
Хонандадан тақдим этилаётган бу аудио китоб, нафақат болажонлар учун манзур бўлади, балки уларнинг кундалик юмушлар билан овора бўлиб қолган онажонлари учун ҳам ёқади деб, ўйлаймиз.
Янги йил байрами - мўъжизалар ва эртакона кайфиятнинг айни вақти. Ана шундай кайфиятни болажонларга тақдим этишга киришган хонанда, аудио китобининг тақдимотини шу ойнинг 27 санасида ўтказишни режалаштирган. Демак, жуда ҳам оз фурсат қолди. Бизни кузатишда давом этинг, аудио китобнинг тақдимоти билан боғлиқ хабарларни албатта сизга тақдим этамиз.
Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий
каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси:
25-12-2015
ИЗОҲЛАР 0